ДХХ киберхавфсизликни текшириш учун мустақил “хакер”ларни жалб этади — янги қонун
ДХХ киберхавфсизликни текшириш учун мустақил “хакер”ларни жалб этади — янги қонун
Sputnik Ўзбекистон
Президент фармони билан киберхавфсизликни кучайтириш бўйича янги чоралар белгиланди. ДХХ мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказади, 1 апрелдан эса қатор идораларда махсус бўлимлар ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга бардошлилик даражасини ошириш мақсадида улардаги киберхавфсизликка оид камчиликларни аниқлаш учун мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказади.Бу 10 март куни қабул қилинган киберхавфсизлик стратегиясини белгилаш ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган президент фармонида белгиланди.Мазкур танловлар ДХХ томонидан белгиланадиган махсус электрон платформа орқали ўтказилади.Фармонга кўра, 1 апрелдан Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади.Шунингдек, 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, шунингдек, бюджет параметрлари доирасида ажратиладиган зарур маблағлар киберхавфсизликни таъминлашга йўналтирилади.
Ўзбекистонда киберхавфсизликни кучайтиришга қаратилган янги чоралар белгиланмоқда. Энди ДХХ ахборот тизимларидаги камчиликларни аниқлаш учун мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга бардошлилик даражасини ошириш мақсадида улардаги киберхавфсизликка оид камчиликларни аниқлаш учун мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказади.
Бу 10 март куни қабул қилинган киберхавфсизлик стратегиясини белгилаш ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган президент фармонида белгиланди.
Мазкур танловлар ДХХ томонидан белгиланадиган махсус электрон платформа орқали ўтказилади.
Ҳужжат билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган Киберхавфсизлик стратегияси ҳам тасдиқланди.
Фармонга кўра, 1 апрелдан Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади.
Шунингдек, 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, шунингдек, бюджет параметрлари доирасида ажратиладиган зарур маблағлар киберхавфсизликни таъминлашга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, февраль бошида ижтимоий тармоқларда айрим давлат ахборот тизимларидан фуқароларга оид маълумотлар сизиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хусусан, интернетда 15 миллион ёзув ошкор бўлгани ҳақида даъволар пайдо бўлди. Кейинроқ Рақамли технологиялар вазирлиги бу рақамни рад этди.