"15 млн эмас, 60 минг": вазир интернетдаги маълумотлар сизишига расмий изоҳ берди

© Министерство цифровых технологийМинистр цифровых технологий Ш. Шерматов опроверг слухи о "сливе" данных 15 миллионов человек
Министр цифровых технологий Ш. Шерматов опроверг слухи о сливе данных 15 миллионов человек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2026
Oбуна бўлиш
Фуқароларга оид маълумотлар сизиб чиққанлиги ҳақидаги хабарлар ортидан расмий изоҳ берилди. Вазирлик дастлабки текширув натижаларини очиқлаб, ҳолат миқёси ҳақида аниқ рақамларни маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда 15 миллион фуқарога оид маълумотлар сизиб чиққанлиги ҳақида тарқалган хабарлар дастлабки ўрганиш натижасига кўра тасдиқланмади — гап тахминан 60 минг атрофидаги ёзувлар ҳақида бормоқда. Бу ҳақда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 27–30 январь кунлари учта давлат идорасининг ахборот тизимига киберҳужум уюштирилган. Ваколатли органлар иштирокида ҳолат тезкор ўрганилди ва зарур чоралар кўрилди.
Жумладан, ахборот инфратузилмаларига рухсатсиз киришлар чекланди, Ягона идентификация тизими (OneID) фойдаланувчиларининг пароллари янгиланди, техник ҳимоя воситалари кучайтирилди.
Шунингдек, OneID тизимида шахсий маълумотларни фақат эгасининг розилиги билан бошқа платформаларга тақдим этиш ёки чеклаш механизми жорий этилди.
Маълум қилинишича, 2024 йилда киберхавфсизлик узели орқали 7 миллиондан ортиқ таҳдид бартараф этилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 107 миллиондан ошган.
Жаҳон миқёсида эса 2025 йилда киберҳужумлар туфайли 10,5 триллион доллар зарар етказилган, йирик платформалардан 16 миллиарддан ортиқ фойдаланувчи маълумотлари ўғирланган.
Вирус-вымогатель атаковал IT-системы компаний в разных странах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2026
Марказий банк, Ижтимоий ҳимоя, Статистика қўмитаси хакерлик ҳужум хабарига изоҳ берди
Янгиликлар лентаси
0