Тошкентдаги Рус уйи якунланаётган йил якунларини сарҳисоб қилди

© Пресс-служба Русского дома в ТашкентеИтоговая пресс-конференция руководителя Представительства Россотрудничества в Республике Узбекистан
Итоговая пресс-конференция руководителя Представительства Россотрудничества в Республике Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2025
Oбуна бўлиш
Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари матбуот анжуманида ўтган йил давомида 250 дан ортиқ тадбир, 10 та меморандум, янги лойиҳалар ва инклюзив кун тартибини кучайтириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2025 йилда амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
2025 йилда тарихий хотирани сақлаш бўйича ишлар алоҳида эътибор қаратилган соҳа бўлди. Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Россотрудничество ўнлаб тадбирларни ташкил этди, булар орасида тантанали гул қўйиш маросимлари, интеллектуал ўйинлардан тортиб, илмий анжуманлар, адабий-мусиқий кечалар ва ҳужжатли фильмлар намойишларигача.
“Ғалаба чеҳралари” лойиҳаси муҳим ўрин эгаллади, шунингдек, тарихчи Василий Костецкийнинг “Улуғ йилларга таъзим. 1941-1945 йилларда фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабага ўзбекистонликларнинг қўшган ҳиссаси” ва ўзбек тадқиқотчиси Насриддин Исмоиловнинг “Павлов уйи ва унинг ҳимоячилари” номли китоблари нашр этилди.

“Битта нуқтаи назарни мажбурлашэмас, балки танқидий фикрлашни ва ҳужжатлар билан тасдиқланган тарихга ҳурматни шакллантириш муҳимдир," - дея таъкидлади Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская.

“Эзгулик миссияси”, “Хайрли ишлар форуми”, халқаро таълим кўргазма-ярмаркаси, филологик ва методик дастурлар, ҳудудларга ташрифлар, шунингдек, болалар боғчалари, мактаб ва университетлар билан тизимли ишлар каби ўзини оқлаган лойиҳалар давом эттирилди. Фақатгина таълим ва рус тили соҳасида NOTA TERRA касбий ҳамжамиятлари ва Тошкент методик лабораторияси фаолият юритмоқда, улар Тошкент шаҳри ва мамлакат вилоятларидан 300 нафардан ортиқ ўқитувчиларни бирлаштирган. Йил давомида Ўзбекистон таълим муассасаларига 1,5 мингдан ортиқ китоб нусхалари топширилди. Бу китобларни мактаблар, олий ўқув юртлари ва рус тили ўқитувчилари Россотрудничествонинг методик дастурлари ва семинарлари доирасида олишди.
Чегара билмас тиббиёт: Россиялик шифокорлар инсонпарварлик миссияси билан яна Ўзбекистонга келишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2025
Чегара билмас тиббиёт: Россиялик шифокорлар эзгу миссия билан яна Ўзбекистонга келишди
Инклюзив ва кўнгиллилик йўналиши сезиларли даражада ривожланди. 2025 йилда Ўзбекистондаги Россотрудничество олий таълим муассасалари, музейлар, тиббиёт ва ижтимоий ташкилотлар билан 10 та меморандум ва шартномалар имзолади. “Эзгулик миссияси” ва “Хайрли ишлар форуми” лойиҳаларига болалар учун замонавий протезлар ишлаб чиқарувчи Россиянинг “Моторика” компанияси узлуксиз қўшилди. Инклюзив форумлар, “Киберкун”, ўқитувчилар ва ота-оналар учун амалий машғулотлар инсонпарварлик вазифасининг муҳим қисмига айланди.
Россия таълими: Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская матбуот анжумани  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2025
Матбуот маркази
Россия олийгоҳларида таълим олишга қизиқиш нега ортиб бормоқда – видео
Йилнинг асосий йўналишларидан бири ёшлар билан ишлаш бўлди. Тадбирлар шакллари қайта кўриб чиқилди: кўпроқ интерактивлик, жонли мулоқот ва ёшлар шунчаки томошабин эмас, балки фаол иштирокчига айланадиган воқеалар киритилди. Улар орасида Россия олий таълим муассасалари филиалларининг КВНлари, Ёшлар кунига бағишланган сап-фестивали, “BRICS+ модели” дипломатик ўйини, квизлар, универсиадалар ва ишбилармонлар нонушталари бор эди.
Янги лойиҳа сифатида Россия олий таълим муассасалари филиаллари ва Ўзбекистон университетлари талабаларини бирлаштирган “Талабалик гўзали” танлови ўтказилди.
В Ташкенте выбрали Мисс студенчества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2025
Тошкентда “Талабалик гўзали” танланди - энг сара суратлар
У Рус уйининг мақсади Россия ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларини бирлаштириш эканлигини таъкидлади.
Халқаро ёшлар дастурлари ҳам муҳим йўналиш бўлиб қолмоқда. 2025 йилда Ўзбекистондан 100 дан ортиқ киши Россотрудничествонинг турли дастурларида иштирок этди,бу “Янги авлод”ва “Интерянгиликлар”дан тортиб “Артек”даги сменалар ҳамда йирик халқаро форумларгача бўлган кенг қамровли тадбирларни ўз ичига олди.
Ғалаба учун: Ўзбекистоннинг Меҳнат шон-шарафи шаҳарлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2025
Матбуот маркази
Ғалаба учун: Ўзбекистоннинг Меҳнат шон-шарафи шаҳарлари — видео
Йил якунларини сарҳисоб қилар экан, Ирина Старосельская энг катта ютуқ сифатида шаклланган ўзаро ишонч муҳити ва барқарор ҳамкорлик муносабатларини алоҳида таъкидлади.
“Биз бу ишдан катта завқ оламиз, чунки ҳақиқий натижани ва жонли жавобни кўряпмиз”, - деди у.
2026 йилда Ўзбекистондаги Россотрудничество маданий ва тарихий қадриятларга эътиборни қаратган ҳолда, ёшлар, таълим ҳамжамияти ва ижтимоий ташаббуслар билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали лойиҳаларни ривожлантиришни давом эттиришни режалаштирмоқда.
Тошкентда Россия ва Марказий Осиё ўртасидаги маданий ва тарихий алоқалар ҳақидаги китоб тақдим этилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2025
Матбуот маркази
Тошкентда Россия ва МО маданий ҳамда тарихий алоқалари ҳақидаги нашр тақдим этилди - видео
Янгиликлар лентаси
0