Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Тошкентда Россия ва МО маданий ҳамда тарихий алоқалари ҳақидаги нашр тақдим этилди - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Мутахассислар нашрнинг икки давлат ўртасидаги маданий ва тарихий боғлиқликни акс эттириши ҳамда ёшларда холисона тарихий тафаккурни шакллантиришдаги аҳамиятини таъкидладилар
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. SputnikЎзбекистон матбуот марказида “Россия ва Марказий Осиё: тарих ва маданият” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Россотрудничество Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская халқ дипломатиясининг юз йиллигига бағишланган ушбу нашр икки мамлакат орасидаги тарихий ва маданий мерос муштараклигини акс эттиришини таъкидлади.
Тарих фанлари номзоди Василий Костецкий китобнинг замонавий ва кўргазмали формати ёшлар учун тушунарли ва қизиқарли бўлишини қайд этди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Археология илмий марказининг катта илмий ходими Шоҳрух Чориев қўшимча қилди:
“Бундай лойиҳалар ёш авлодда ўтмишга нисбатан холисона муносабат шакллантиришда ва тарихий хотирани, жумладан Улуғ Ватан уруши хотирасини сақлашда ёрдам беради”.
Матбуот анжуманининг тўлиқ видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
“Россия ва Марказий Осиё: тарих ва маданият” китоби тақдимоти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2025
Матбуот маркази
"Россия ва Марказий Осиё: тарих ва маданият" китоби тақдимоти - видео
Янгиликлар лентаси
0