Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ғалаба учун: Ўзбекистоннинг Меҳнат шон-шарафи шаҳарлари — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бу унвон Ўзбекистон шаҳарларининг Ғалабага қўшган ҳиссасининг эътирофидир.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Ғалаба учун: Ўзбекистоннинг Меҳнат шон-шарафи шаҳарлари” мавзусида видеокўприк бўлиб ўтди.
26 июнь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши қарори билан бир қатор шаҳарларга “Меҳнат шон-шарафи. 1941-1945 йиллар” фахрий унвони берилди. Тошкент, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Фарғона шулар жумласидандир.
“Меҳнат шон-шарафи шаҳри" унвони шунчаки расмий мақом эмас, балки тошкентликларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага қўшган ноёб ҳиссаси учун берилган юксак баҳодир, дея таъкидлайди пойтахт ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова.
“Уруш бошланиши билан Тошкент Совет Иттифоқининг асосий эвакуация ва саноат марказларидан бирига айланди. Қисқа вақт ичида бу ерга ўнлаб заводлар, илмий ва тиббиёт муассасалари, театр ва музейлар кўчирилди. Жами Ўзбекистонга бир ярим миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди ва уларнинг салмоқли қисми айнан Тошкентда бошпана топди”, - деди у.
Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская У тарихий хотирани сақлаб қолиш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
“Биз, шу жумладан россияликларга ҳам, ўзбек, тожик, қирғизлар — собиқ умумий Ватанимиз бўлган Совет Иттифоқининг барча халқларининг қаҳрамонликлари ҳақида сўзлаб беришимиз зарур. Энг муҳими эса ёшларимизда бу тарихга қизиқиш уйғотишдир”, - деди Старосельская.
Батафсил видеода.
Янгиликлар лентаси
0