Тошкентда "Қовун сайли" ўтказилади

© SputnikВ Хиве проходит традиционный фестиваль дыни.
В Хиве проходит традиционный фестиваль дыни. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2025
Oбуна бўлиш
16 август куни Яккасарой туманида жойлашган Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ҳудудидаги маданий марказ павильонларида “Қовун сайли” бўлиб ўтади
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. 2025 йил 16 август куни Тошкентда халқона ва маданий тадбирларидан бири — “Қовун сайли” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган деҳқонлар ўз қўллари билан етиштирган сара қовун навлари билан қатнашишади.
Шунингдек, ўзбек миллий маданияти ва меҳмондўстлигини намоён этувчи ранг-баранг концерт дастурлари, ҳамда Уйғур миллий маданият маркази томонидан тайёрланган жонли саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар ижро этилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хивада "Қовун сайли" якунлари ва ғолиблар қандай тақдирланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
В Хиве проходит традиционный фестиваль дыни. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2025
Ёрқин, мазали ва хушбўй: Хивада анъанавий қовун фестивали қандай ўтмоқда?
Янгиликлар лентаси
0