Путин ва Пашинян ЕОИИ доирасида ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди
Путин ва Пашинян ЕОИИ доирасида ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Пашинян телефон орқали суҳбат ўтказиб, Жанубий Кавказда тинчликни таъминлаш бўйича муҳим қадамлар ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш... 11.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон суҳбати давомида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, Пашинян 8 август куни Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан бўлиб ўтган учрашув натижалари ҳақида батафсил маълумот берди. Владимир Путин Ереван ва Боку ўртасида мустаҳкам тинчликни таъминлашга ҳисса қўшадиган қадамларнинг муҳимлигини таъкидлади.Россия томони 2020-2022 йилларда олий даражада эришилган уч томонлама келишувлар доирасида Арманистон-Озарбайжон муносабатларини ҳар томонлама нормаллаштиришга, жумладан, минтақадаги олдин ёпилган транспорт коммуникацияларини қайта очилишига кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.Владимир Путин ўз навбатида АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан суҳбатнинг асосий натижалари ҳамда Аляскада Дональд Трамп билан учрашувга тайёргарлик ҳақида гапирди. Арманистон бош вазири Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган қадамларни олқишлади.
Путин ва Пашинян телефон орқали суҳбат ўтказиб, Жанубий Кавказда тинчликни таъминлаш бўйича муҳим қадамлар ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон суҳбати давомида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги савдо-инвестициявий ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда икки томонлама кун тартибидаги айрим долзарб масалаларга тўхталиб ўтилди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Пашинян 8 август куни Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан бўлиб ўтган учрашув натижалари ҳақида батафсил маълумот берди. Владимир Путин Ереван ва Боку ўртасида мустаҳкам тинчликни таъминлашга ҳисса қўшадиган қадамларнинг муҳимлигини таъкидлади.
Россия томони 2020-2022 йилларда олий даражада эришилган уч томонлама келишувлар доирасида Арманистон-Озарбайжон муносабатларини ҳар томонлама нормаллаштиришга, жумладан, минтақадаги олдин ёпилган транспорт коммуникацияларини қайта очилишига кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.
Владимир Путин ўз навбатида АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан суҳбатнинг асосий натижалари ҳамда Аляскада Дональд Трамп билан учрашувга тайёргарлик ҳақида гапирди. Арманистон бош вазири Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган қадамларни олқишлади.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.