АҚШ, Арманистон ва Озарбайжон етакчилари қўшма декларация имзолади

Лидеры США, Армении и Азербайджана подписали совместную декларацию.
Лидеры США, Армении и Азербайджана подписали совместную декларацию. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2025
Oбуна бўлиш
Трамп тинчлик келишувининг мустаҳкамлигига ишончи комил эканлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. АҚШ, Арманистон ва Озарбайжон етакчилари Дональд Трамп, Никол Пашинян ва Илҳом Алиев Вашингтонда Ереван ва Боку ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича қўшма декларацияни имзолади.
“Бу тинчлик келишуви ва ўт очишни тўхтатиш. Биз улар бир-бири билан ва АҚШ билан фаол ҳамкорлик қилишига келишиб олдик”, — деди Трамп имзолаш маросимида.
Унинг сўзларига кўра, томонлар барча ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш, савдо ва дипломатик алоқаларни йўлга қўйиш тарафдори.
Америка раҳбарига кўра, Арманистон Озарбайжон билан 99 йилгача давом этиши мумкин бўлган транзит йўлагини ривожлантириш учун Қўшма Штатлар билан эксклюзив ҳамкорликни йўлга қўймоқда, кейинчалик келишувни узайтириш имконияти билан.
“Мен уларга шахсий мажбурият бердим: агар можаро бўлса, иккаласи ҳам билади – менга қўнғироқ қилишади ва биз ҳаммасини ҳал қиламиз”, — дея қўшимча қилди Трамп.
У тинчлик келишувининг мустаҳкамлигига ишончи комил эканлигини таъкидлади.
Ҳужжатнинг асосий қоидалари:
Томонлар шартномани имзолаш ва якуний ратификация қилиш учун кейинги қадамлар зарурлигини қайд этдилар.
Улар Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Ереван ва Боку мамлакатлар суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва юрисдикциясини ҳурмат қилган ҳолда ички, икки томонлама ва халқаро ташишлар учун мамлакатлар ўртасида алоқаларни очиш тарафдори бўлди.
Давлатлар чегаралар дахлсизлиги ва куч ишлатишга йўл қўйилмаслиги тамойилларига асосланган яхши қўшничилик муносабатлари учун шароит яратдилар.
Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари ЕХҲТнинг Қорабоғ масаласини ҳал қилиш бўйича Минск жараёни ва унга алоқадор тузилмаларни тугатишни сўраб баёнот имзоладилар.
Томонлар ташкилотга аъзо барча давлатларни ушбу қарорни қабул қилишга чақирди.
Арманистон республика ҳудудида “Трампнинг халқаро тинчлик ва фаровонлик йўли” дастурини амалга ошириш асосларини аниқлаш учун АҚШ ва ўзаро келишилган учинчи томонлар билан ҳамкорлик қилади.
Янгиликлар лентаси
0