Трансафғон темир йўли қурилиши 5 йил давом этиши мумкин

© Пресс-служба Правительства республики КазахстанКазахстан и Узбекистан свяжет новая железная дорога
Казахстан и Узбекистан свяжет новая железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2025
Oбуна бўлиш
Йўлнинг умумий узунлиги 647 километрни ташкил этади. Дастлабки баҳога кўра, лойиҳа қиймати 4,6 млрд долларни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Ўзбекистон томони Трансафғон темир йўли қурилишини 6 ой ичида бошлаши мумкин, лойиҳани амалга ошириш муддати эса 5 йилни ташкил этиши кутиляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Чориев лойиҳани мамлакатнинг "Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон" темирйўл магистралидан кейинги "иккинчи йирик стратегик лойиҳаси" сифатида таърифлади.
Унинг сўзларига кўра, техник-иқтисодий асосланиш (ТИА)ни ишлаб чиқиш бўйича ҳадли келишувнинг имзоланиши томонлар анча вақт давомида тайёргарлик кўриб келган "биринчи ва жуда муҳим қадам" бўлди. Томонлар ўз сармояси билан кириб, мусаффал асосни ишлаб чиқишга келишишди.

"Ҳадли келишувни имзолаш барча томонларга амалий қадамларга ўтиш имконини беради. Бу — ТИАни батафсил ишлаб чиқиш, ер ва геологияни ўрганиш, трассировка, иқтисодий ва молиявий таҳлил. Бу, шунингдек, лойиҳани нафақат ўзимиз, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун ҳам кўрсатиш ва асослаш имконини беради", — деди вазир ўринбосари.

Чориевнинг сўзларига кўра, Эрон ва Қора денгиз портларига чиқиш имконияти мавжуд бўлишига қарамай, Ўзбекистон учун денгизга энг қисқа йўл Трансафғон йўлаги ҳисобланади, у Покистондаги Карачи портларига олиб боради.
Биринчи босқичда янги темир йўл йилига 3 млн тоннага яқин юк ташиш имкониятига эга бўлади. Транспорт вазирлиги 2035−2040 йилларга бориб ташиш ҳажми 15-20 млн тоннагача ўсишини прогноз қилмоқда.
Россия ва Ўзбекистон Трансафғон темир йўли лойиҳаси тўғрисида ҳужжат имзолади
Вазир ўринбосари дастлабки маълумотлардан ҳам юқори натижалар бўлиши мумкинлигини таъкидлади, чунки Трансафғон йўлаги Ўзбекистонни потенциал савдо бозорлари билан боғлаш имкониятини яратади.
“Сармоя киритишга ва техник-иқтисодий асосларни биргаликда ишлаб чиқишга рози бўлган ҳамкорларимиз билан келишув — бу катта қадам. Шартнома имзолангандан сўнг, биз аллақачон фикр-мулоҳазалар, изоҳлар ва телефон қўнғироқларини қабул қила бошладик. Ҳозирнинг ўзидаёқ нафақат лойиҳанинг ўзига, балки уни биргаликда ривожлантиришга қизиқиш кузатилмоқда. Ўйлайманки, биз ТИАни тугатганимиздан сўнг, натижалар, кутилмалар ва прогнозлар бўйича аниқ маълумотларга эга бўламиз. Шунда биз ушбу лойиҳани жаҳон майдонида илгари суришимиз ва ҳамкорларни жалб қилишимиз мумкин”, — деди Чориев.
Ўзбекистон темир йўл қурилишини олти ой ичида бошлаши мумкин, лойиҳани амалга ошириш муддати эса беш йилни ташкил этиши мумкин.

"Темир йўл қурилишини бошлашдан аввал биз томонлар ўртасида маълум муддатларни белгиладик. Менимча, бу муддатлар жуда қисқа, аммо улкан режаларни ўз ичига олади — биз олти ойни белгиладик. Одатдада бундай лойиҳаларни ишлаб чиқишга бир-икки йил керак бўлади. Аммо томонларнинг тезроқ амалга оширишга бўлган ишончини ҳисобга олган ҳолда жараённи тезлаштирмоқчимиз. Шу жараёндан сўнг ТИАни бошқа давлатларга тақдим этиб, аниқ прогноз ва салоҳиятни кўрсатиб, қизиқишни жалб қилиб, лойиҳани биргаликда амалга ошириш мумкин бўлади", — деди у.

Йўлнинг умумий узунлиги 647 километрни ташкил этади. 5 миллион иш ўрни яратилиши, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш муддати 35 кундан 3−5 кунгача қисқариши кутилмоқда. Дастлабки баҳога кўра, лойиҳа қиймати 4,6 млрд долларни ташкил этади.
Железная дорога. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2025
Трансафғон темир йўли Марказий ва Жанубий Осиё учун драйвер бўлади — ТИВ
Янгиликлар лентаси
0