Ўзбекистон гиёҳвандлик моддалари тарқалишини сунъий интеллект ёрдамида йўқ қилмоқчи

© Getty Images / IaremenkoИскусственный интеллект в медицине
Искусственный интеллект в медицине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2025
Oбуна бўлиш
Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ҳолатлари кўп учраётгани айтилди.
TOШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Эндиликда Ўзбекистонда гиёҳвандлик моддалари тарқалишини йўқ қилиш мақсадида сунъий интеллектдан фойдаланилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган тақдимотда маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Қайд этилишича, ўтган олти ойда ҳар бир вилоят, туман ва маҳалла бўйича манзилли “йўл хариталари” асосида ижтимоий профилактиканинг самарали тизими йўлга қўйилди. Жамоат жойларини рақамлаштириш қамрови оширилди, ҳуқуқ-тартибот олийгоҳлари томонидан илмий-амалий ўрганишлар ўтказилди.
“Алоҳида эътибор вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар ва оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятчиликни жиловлашга қаратилди. Бунинг натижасида 5 минг 200 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят бўлмади”, — дейилади хабарда.
Лекин бу борада криминоген вазияти оғир маҳаллалар ҳали ҳам бор.
“Профилактика инспекторлари, тезкор-қидирув, патруль-пост ва қўриқлаш хизмати фаолиятини кучайтириб, аҳоли хавфсизлигини жойларда таъминлаш шартлиги қайд этилди. Бутун тизимни пастга тушириб, ҳар бир маҳаллани “жиноятчиликдан холи ҳудуд”га айлантириш зарурлиги таъкидланди”, — дея қайд этилган хабарда.
Айтилишича, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ҳолатлари кўп учраб турибди. Бунга қарши курашилаётган, зарарли воситалар ва лабораториялар йўқ қилинаётган бўлса-да, муаммо тўла бартараф бўлмаган.
Ўзбекистонда асосан қайси турдаги гиёҳвандлик воситалари аниқланаётгани айтилди
“Шу боис видеокузатув камералари ва сунъий интеллектни қўллаб, гиёҳвандлик моддалари тарқалишини аниқлаш, манбасини таг-томири билан йўқ қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди”, — дейилган хабарда.
Қуйидагилар маълум қилинди:
Республикада йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятчилик ташкил қилган;
Ички ишлар вазирлиги Академияси фаолиятини такомиллаштириш кўзда тутилган. Жумладан, унга қабул квотасини босқичма-босқич ошириш, янги йўналишлар очиш ва дуал таълимни ривожлантириш режалаштирилмоқда;
Давлат раҳбари таълим ва малака дастурларини замонавий хавф-хатарларга мослаштириш, ходимларнинг жанговар ва руҳий шайлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Энди ДХХ билан қисқа рақамлар орқали боғланиш мумкин — қандай мурожаатлар қабул қилинади?
Работа прививочного пункта в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2024
Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди
Янгиликлар лентаси
0