Ўзбекистонда асосан қайси турдаги гиёҳвандлик воситалари аниқланаётгани айтилди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишЭкспертно-криминалистическая лаборатория
Экспертно-криминалистическая лаборатория - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2025
Oбуна бўлиш
ИИВ: шу йилнинг биринчи ярим йиллигида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 4 195 нафар шахс ушланди.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда асосан 15 турдаги гиёҳвандлик воситалари аниқланмоқда. Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
“Бугунги кунда республика ҳудудида асосан 15 турдаги гиёҳвандлик воситалари аниқланмоқда: анъанавий (марихуана, кўкнор, гашиш, опий, героин), психотроп (прегабалин, тропикамид, сибутрамин, залеплон, габапентин) ва синтетик (альфа-ПВП, мефедрон, спайс, экстази, ЛСД) турларидир”, — дея маълум қилинди анжуманда.
Қайд этилишича, шу йилнинг биринчи ярим йиллигида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноят содир этгани учун 4 195 нафар шахс ушланди. Улардан 1 т 882 кг гиёҳвандлик воситалари ва 894 255 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.
“15 январь – 15 февраль кунлари Тошкентда "Хавфсиз ва соғлом пойтахт” профилактик ойлиги ўтказилди. Тадбир давомида 801 та гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолат аниқланди. 567 та жиноят иши қузғатилди, 158 та маъмурий тартибда чора кўрилди”, — дея қайд этилди тадбирда.
Ноқонуний муомаладан 21,8 кг гиёҳвандлик воситалари, 28,8 минг дона ва 26 кг миқдорда кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.
Интернет наркодўконларнинг рекламаси акс этган 1 323 та "наркограффити"лар аниқланиб ўчирилди ва уларни чизган 6 нафар шахс жавобгарликка тортилди.
Ички ишлар органларига олиб келинган шахслардан 266 нафари мажбурий, 235 нафари иҳтиёрий даволанишга ётқизилди. 15 апрель кунидан 15 май кунига қадар “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги ўтказилди.
Ойлик доирасида 7 236 та тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. 1 191 нафар қидирувдаги шахс ушланди.
“Ноқонуний муомаладан 334 кг 266 грамм гиёҳвандлик воситалари, 68 минг 429 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олиниб, 91 минг 433 туп таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган ўсимликлар етиштирилаётгани аниқланди”, — дея таъкидланди матбуот анжуманида.
75 та “закладкачилар” билан боғлиқ ҳолатда 99 кг 627 грамм гиёҳвандлик воситалари олинди.
Работа прививочного пункта в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2024
Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди
Янгиликлар лентаси
0