Энди ДХХ билан қисқа рақамлар орқали боғланиш мумкин — қандай мурожаатлар қабул қилинади?

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишКолл-центр "Прямой линии" с президентом РФ В. Путиным
Колл-центр Прямой линии с президентом РФ В. Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2025
Oбуна бўлиш
ДХХ: туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
TOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Энди Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати билан (ДХХ) қисқа рақамлар орқали боғланиш мумкин, дея хабар берди ДХХ матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади”, — дейилади хабарда.

Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.
Қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:
Ўзбекистоннинг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида;
давлат чегарасини қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;
Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;
терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;
қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;
давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;
миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;
давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.
Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида белгилаб қўйилган ва тергови ДХХ ваколатига киритилган Жиноят кодексининг 150-163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.

“Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамизки "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонуннинг 38-моддасига асосан, мазкур қонунни бузганлик, худди, шунингдек, туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади”, — дея қайд этилган хабарда.

Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Хабарда атрофдаги қонунбузарликларга нисбатан бефарқ бўлмаслик сўралган.
Янгиликлар лентаси
0