ЕОИИда 274 млрдга яқин товарлар маркировка қилинди — тафсилотлар

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишРабота Абинского маслозавода в Краснодарском крае
Работа Абинского маслозавода в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2025
Oбуна бўлиш
Кейинги қадам ноқонуний маҳсулотларга қарши янада самарали курашишга қаратилган маркировкалаш тизимини янада такомиллаштириш бўлади.
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да 2019 йилдан бошлаб жами 274 миллиардга яқин товар бирлиги маркировка қилинган, деди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв.
Минскда бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида товарларни идентификация воситалари билан маркировкалаш тизимини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди.

"2019 йилдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқида жами 274 миллиардга яқин товарлар маркировка қилинди. Бозорнинг "оқланиши," контрафакт маҳсулотлар даражасининг пасайиши, қонуний компаниялар сонининг кўпайиши, ҳалол ишлаб чиқарувчилар рентабеллигининг ўсиши ва бюджетни тўлдириш даражасининг ошиши исботланган таъсирлардир", — деди Слепнёв.

Маркировкалаш самараси Иттифоқ мамлакатлари маълумотлари билан тасдиқланган.
Арманистонда товарларни қонуний ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар сонининг ўсиши 7 фоизни ташкил этди.
Қозоғистонда контрафакт тамаки маҳсулотлари айланмаси 24,7 млн долларга камайди.
Россия Федерациясида сут маҳсулотлари учун бозорни оқланиш даражасининг ўсиши 22 фоизга, енгил саноат маҳсулотлари учун 36 фоизга, пойабзал учун 18 фоизга, парфюмерия учун 43 фоизга етди.

"Аъзо давлатлар бюджети ҳам маркировка жорий этилишидан сезиларли даражада фойда кўрди. Солиқлар ва божлар тушумларининг кўпайиши барча мамлакатларда кузатилмоқда ва мамлакатда маркировкалаш жорий этилган товарлар тоифалари сонига бевосита боғлиқ", — дея қўшимча қилди ЕИК вазири.

Шундай қилиб, товар тоифаларининг максимал сони маркировкаланадиган Россияда маркировкаланган маҳсулотларни сотишдан тушган қўшимча бюджет тушумлари ҳажми 15 миллиард долларни, Қирғизистонда эса 68 миллион долларни ташкил этди. Илгари умумиттифоқ қоидалари жорий этилишидан олдин ҳам бозорни сезиларли даражада "оқлаш" имконини берган миллий маркировка амал қилган Беларусда қўшимча бюджет тушумлари ҳажми 4,64 миллион долларга етди.
Кейинги қадам ноқонуний маҳсулотларга қарши самаралироқ курашиш учун маркировкалаш тизимини янада такомиллаштириш бўлади.
"Биринчи навбатдаги вазифа товарларнинг келиб чиқиши қонунийлиги ва хавфсизлигини назорат қилиш учун миллий маркировкалаш тизимларининг ролини кучайтиришдир", — дея таъкидлади Слепнев.
Бундан ташқари, ЕОИИ даражасида Иттифоқ маркировкалаш тизимини технологик жиҳатдан такомиллаштириш ва маркировкаланган товарларнинг ҳаракатланиш эркинлигини ҳуқуқий таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Минскда бўлиб ўтган Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгашида электрон савдо, рақамли маркировка, янги авлод логистика платформаларини яратиш, бўйича алоҳида дастур қабул қилишни таклиф этди.
Маркировка товаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2025
Маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0