Шавкат Мирзиёев ЕОИИ Олий иқтисодий кенгашида қатор таклифларни илгари сурди
17:57 27.06.2025 (янгиланди: 18:40 27.06.2025)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ЕОИИ Олий иқтисодий кенгашида

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ЕОИИнинг кўптомонлама дастур ва лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдор - президент.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев бугун Минскда бўлиб ўтган Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгашида нутқ сўзлади.
Ўзбекистон президенти ўз нутқида Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлиги самарали ривожланаётганини таъкидлади. Хусусан:
Ўзбекистон президенти ўз нутқида Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлиги самарали ривожланаётганини таъкидлади. Хусусан:
Сўнгги 4 йилда ЕОИИ билан ташқи савдо айланмаси 80 фоизга ўсиб, 18 миллиард долларни ташкил қилди.
Уч йилга мўлжалланган 40 та аниқ чора-тадбирни қамраб олган, янги режани амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ЕОИИнинг “Евроосиё агро экспресс”, электрон савдони ривожлантириш, юк ташишни рақамлаштириш дастурларда фаол иштирок этмоқда.
Апрель ойида Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига қўшилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ЕОИИ Олий иқтисодий кенгашида

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ Олий иқтисодий кенгашида
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шу билан бирга Шавкат Мирзиёев қатор таклифларни ҳам илгари сурди:
Ўзбекистон савдо операциялари соддалаштириш ва техник тартибга солиш тизимларини яқинлаштиришни тезлаштириш тарафдори.
Электрон савдо, рақамли маркировка, янги авлод логистика платформаларини яратиш, бўйича алоҳида дастур қабул қилишни таклиф этамиз.
Ўзбекистон ўтказиш пунктлари ягона интеграллашган ахборот тизимида иштирок этишга техник жиҳатдан тайёр.
Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун ЕОИИ Ишбилармонлик кенгаши билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф этамиз.
Ўзбекистон саноат кооперацияси ва технологиялар трансфери бўйича Евроосиё платформаси имконияларидан фойдаланишдан манфаатдор.
Ўзбекистон ЕОИИ билан агрокооперация дастурини қабул қилишдан манфаатдор.
ЕОИИ билан меҳнат ресурслари тартиб-таомилларини соддалаштириш, соҳаларда профессионал стандартлар ва малака талабларини яқинлаштириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф этамиз.
Ўзбекистон ЕОИИ доирасида жорий этилган “Чегара билмас иш” интеграциялашган платформасига қўшилишга тайёр.
Сўз якунида Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга содиқ эканини яна бир бор тасдиқлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ЕОИИ Олий иқтисодий кенгашида

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ Олий иқтисодий кенгашида
© Пресс-служба президента Узбекистана