https://sputniknews.uz/20250121/mahsulot-xizmatlar-ixtiyoriy-ekologik-markirovkalash-47639766.html
Маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими жорий этилади
Маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Экология вазирлиги экологик маркировкалаш тизимини тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди. 21.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-21T17:03+0500
2025-01-21T17:03+0500
2025-01-21T17:03+0500
жамият
ўзбекистон
экология
маркировкалаш
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/02/15102724_0:0:2897:1629_1920x0_80_0_0_b18164d6f79c855b98562237fb2a9383.jpg
TOШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ҳудудида ISO 14024 халқаро стандартига мувофиқ бутун ҳаётий давр бўйича (I тип) “Yashil belgi” маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими (экологик маркировкалаш тизими) жорий этилади. Маҳсулот ва хизматларнинг экологик маркировкалаш стандартларига мувофиқлигини экологик маркировкалаш тизимида авторизациядан ўтган юридик шахслар (экологик маркировкалаш органи) томонидан баҳолаш тартиби йўлга қўйилади. Экология вазирлиги экологик маркировкалаш тизимини тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Унинг вазифалари: Шунингдек, экологик маркировка белгиси тасдиқланди. Экологик маркировка белгиси – оқ фонда тў яшил рангдаги “eco” ва оч яшил рангдаги “uz” сўзларидан иборат бўлиб, улар оч яшил рангдаги тўртбурчак шакл ичида жойлаштирилган. Маҳсулот ёки хизматлар хусусиятларидан келиб чиқиб экологик маркировка белгиси оқ-қора ёки монохром рангларда тасвирланиши мумкин. Монохром кўринишидаги экологик маркировкалаш белгиси фақат тўқ яшил ёки оч яшил рангда бўлишига рухсат этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/02/15102724_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_e860ca1604277adc967862ffa0b2a1e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, экология , маркировкалаш, янги қарор
жамият, ўзбекистон, экология , маркировкалаш, янги қарор
Маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими жорий этилади
Экология вазирлиги экологик маркировкалаш тизимини тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
TOШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда
назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ҳудудида ISO 14024 халқаро стандартига мувофиқ бутун ҳаётий давр бўйича (I тип) “Yashil belgi” маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими (экологик маркировкалаш тизими) жорий этилади.
Маҳсулот ва хизматларнинг экологик маркировкалаш стандартларига мувофиқлигини экологик маркировкалаш тизимида авторизациядан ўтган юридик шахслар (экологик маркировкалаш органи) томонидан баҳолаш тартиби йўлга қўйилади.
Экология вазирлиги экологик маркировкалаш тизимини тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
экологик маркировкалаш тизимини тартибга солиш ҳужжатларини, шу жумладан, экологик маркировкалаш тизими қоидалари, экологик маркировкалаш органини авторизациядан ўтказиш, хорижий давлатларнинг экологик маркировка тизимларини тан олиш ҳамда экологик маркировка белгисини қўллаш тартибларини тасдиқлаш;
экологик маркировкалаш органларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш;
экологик маркировкалаш стандартларига мувофиқ экологик жиҳатдан афзал, шу жумладан, ресурсларни тежовчи, кам чиқитли ва чиқиндисиз, атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотларни кенг ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;
экологик маркировкалаш стандартларини ишлаб чиқиш.
Шунингдек, экологик маркировка белгиси тасдиқланди.
Экологик маркировка белгиси – оқ фонда тў яшил рангдаги “eco” ва оч яшил рангдаги “uz” сўзларидан иборат бўлиб, улар оч яшил рангдаги тўртбурчак шакл ичида жойлаштирилган. Маҳсулот ёки хизматлар хусусиятларидан келиб чиқиб экологик маркировка белгиси оқ-қора ёки монохром рангларда тасвирланиши мумкин. Монохром кўринишидаги экологик маркировкалаш белгиси фақат тўқ яшил ёки оч яшил рангда бўлишига рухсат этилади.