Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори билан учрашди — муҳокама этилган масалалар

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана встретился с генеральным директором ЮНЕСКО
Президент Узбекистана встретился с генеральным директором ЮНЕСКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2025
Oбуна бўлиш
Одри Азуле Ўзбекистон билан ҳамкорликни юксак баҳолади.
TOШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парижда БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азулени қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Учрашувда ушбу нуфузли тузилма билан самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, жорий йилнинг кузида Самарқандда ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
ЮНЕСКОнинг 43-сессияси “Silk Road Samarkand”да ўтказилади
“Бош директор Одри Азуле Ўзбекистон билан сермаҳсул ҳамкорликни юксак баҳолаб, бўлажак тадбирга кенг кўламли тайёргарлик кўрилаётгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасидаги форум ва тадбирларни ташкил этиш бўйича яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Сессия сўнгги 40 йил ичида биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳидан бошқа жойда ўтказилади. Бу воқеа ташкилотнинг 80 йиллигига тўғри келади.
Учрашувда қуйидагилар маълум қилинди:
Ўзбекистон ташаббуси билан ахборотдан фойдаланиш ва болалар таълими масалалари бўйича резолюциялар қабул қилинди;
мамлакат Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро марказга аъзо бўлди;
Бухоро "Креатив шаҳарлар тармоғи"га қўшилди. Самарқанддаги Ипак йўли университетида ЮНЕСКО кафедраси очилди;
ўтган йили таълим, маданият, рақамли ва инновацион технологиялар соҳаларида 7 та янги лойиҳани амалга ошириш бошланди.
Турон чўллари ва Зарафшон-Қорақум йўлаги, ипакчилик, кулолчилик, рубоб чалиш ва ифторлик анъаналари, "Бухоро амири девонхонаси архиви", "Туркистон альбоми", "Худойберган Девонов фотоальбоми" ЮНЕСКОнинг махсус рўйхатларига киритилди.
Ўзбекистон ва UNESCO ҳамкорлиги қандай ривожланмоқда — инфографика
Начался государственный визит президента Узбекистана во Францию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи бошланди
Янгиликлар лентаси
0