https://sputniknews.uz/20250312/shavkat-mirziyoev-frantsiya-tashrif-48345869.html
Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи бошланди
Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи бошланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
2025-03-12T09:04+0500
2025-03-12T09:04+0500
2025-03-12T10:17+0500
сиёсат
ўзбекистон
франция
ташриф
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0c/48344685_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f3e98725a33623ac0c9561fbd31776a3.jpg
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи бошланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Парижга етиб борди.Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди."Орли" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.Мамлакат делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида Францияда ўқиётган, ишлаётган ва илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ватандошлар Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди.Давлат раҳбари улар билан самимий суҳбатлашди, ўқиш ва изланишларига муваффақият тилади.Ташрифнинг асосий тадбирлари 12 март кунига мўлжалланган. Дастурга мувофиқ, Елисей саройида олий даражадаги Ўзбекистон-Франция музокаралари бўлиб ўтади. Шунингдек, давлат раҳбари ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашув ҳамда Франциянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан давра суҳбати ўтказади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0c/48344685_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0cd2e948e309bc0febc7fa3fa2852472.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев францияга давлат ташрифи
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев францияга давлат ташрифи
Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи бошланди
09:04 12.03.2025 (янгиланди: 10:17 12.03.2025) Мирзиёев Париждаги ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи бошланди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Парижга етиб борди.
Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
"Орли" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Мамлакат делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида Францияда ўқиётган, ишлаётган ва илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ватандошлар Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди.
Давлат раҳбари улар билан самимий суҳбатлашди, ўқиш ва изланишларига муваффақият тилади.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 12 март кунига мўлжалланган. Дастурга мувофиқ, Елисей саройида олий даражадаги Ўзбекистон-Франция музокаралари бўлиб ўтади. Шунингдек, давлат раҳбари ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашув ҳамда Франциянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан давра суҳбати ўтказади.