ЮНЕСКОнинг 43-сессияси “Silk Road Samarkand”да ўтказилади

© Пресс-служба Silk Road SamarkandТуристический центр в Самарканде принял за полгода более 40 тысяч гостей
Туристический центр в Самарканде принял за полгода более 40 тысяч гостей   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2024
Oбуна бўлиш
“2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. ЮНЕСКОнинг 43-сессияси “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида ўтказилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram канали хабар берди.
“2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ-128-сон, 15.03.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Сессия “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида ўтказилади.
Сессияга тайёргарлик доирасида:
Самарқанд шаҳридаги тегишли маданий мерос объектларини асрашга доир ишлар ҳамда иммерсив ва мавзули кўргазмалар ташкил этилади;
Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлиши учун расмий ариза топширилади;
Ўзбекистондаги шаҳарлар, ноёб маданий ва табиий мерос объектларини тегишлича ЮНЕСКОнинг Ижодкор шаҳарлар ҳамда Таълимни тарғиб этувчи шаҳарлар тармоқларига, шунингдек, халқаро рўйхатларга киритиш чоралари кўрилади;
Сессиянинг Ўзбекистонда ўтказилишининг аҳамияти, шунингдек, Ўзбекистон жаҳон сиёсатининг марказларидан бирига, глобал ташаббуслар муаллифига айланиб бораётганини атрофлича очиб беришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилади.
Логотип Unesco. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2023
Дипломатик ғалаба: ЮНЕСКО Бош Ассамблеяси илк бор Самарқандда бўлиб ўтади
Янгиликлар лентаси
0