https://sputniknews.uz/20231123/yunesko-bosh-assambleya-43-sessiya-2025-yil-samarqand-41185047.html
Дипломатик ғалаба: ЮНЕСКО Бош Ассамблеяси илк бор Самарқандда бўлиб ўтади
Дипломатик ғалаба: ЮНЕСКО Бош Ассамблеяси илк бор Самарқандда бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Парижда бўлиб ўтаётган ЮНEСКО Бош Ассамблеясида навбатдаги 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш расман маъқулланди.
2023-11-23T09:00+0500
2023-11-23T09:00+0500
2023-11-23T11:29+0500
жамият
дунёда
дунё янгиликлари
франция
ўзбекистон
юнеско
самарқанд
шерзод асадов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/17/40226089_0:159:3077:1890_1920x0_80_0_0_e0f63ba0f1384fde325a456fa18de45b.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг 43-сессияси 2025 йилда Самарқандда ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Парижда бўлиб ўтаётган ЮНEСКО Бош Ассамблеясида навбатдаги 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш расман маъқулланди. Қайд этилишича, қирқ йилдан ортиқ вақт давомида илк бор ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг сессияси Париж шаҳридан ташқарида бўлиб ўтади."Бу дипломатик муваффақият", - дея изоҳлади қабул қилинган қарорни 42-сессия раиси Симона-Мирела Микулеску.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бўлажак сессияни энг юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун барча кучини сафарбар этишини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрь куни ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 42-сессияси очилди ва у ўз ишини 22 ноябрда якунлади. Ушбу икки ҳафталик давр мобайнида 194 аъзо давлат умумбашарий таълимга эришиш йўллари, янги технологияларнинг ахлоқий муаммолари, Жаҳон мероси объэктларини тўғри бошқариш ва сақлаш, шунингдек, иқлим бузилишига қарши курашиш ва табиат билан муносабатларимизни тиклаш воситаларини муҳокама қилди.Маълумот учун, ЮНЕСКО бош конференцияси Ташкилотнинг сиёсати ва асосий иш йўналишларини белгилайди. Унинг вазифаси - ЮНЕСКОнинг дастурлари ва бюджетини белгилашдан иборат. Шунингдек, у Ижроия кенгаши аъзоларини сайлайди ва ҳар тўрт йилда бир марта Бош директорни тайинлайди. Бош конференциянинг ишчи тиллари араб, хитой, инглиз, француз, рус ва испан тилларидир. Бош конференция ЮНЕСКОга аъзо давлатлар вакилларидан иборат. У ҳар икки йилда бир марта йиғилади ва унда аъзо бўлмаган давлатлар, ҳукуматлараро ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) кузатувчилари билан биргаликда аъзо давлатлар ва Ассоциатив аъзолар иштирок этади. Ҳар бир давлат, унинг ҳажми ёки бюджетга қўшган ҳиссаси миқдоридан қатъи назар, битта овозга эга.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/17/40226089_174:0:2905:2048_1920x0_80_0_0_2fd6807226ae04c01550e4f1b6a0c646.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
париж юнeско бош ассамблеясида навбатдаги 43-сессияси 2025 йил самарқанд
париж юнeско бош ассамблеясида навбатдаги 43-сессияси 2025 йил самарқанд
Дипломатик ғалаба: ЮНЕСКО Бош Ассамблеяси илк бор Самарқандда бўлиб ўтади
09:00 23.11.2023 (янгиланди: 11:29 23.11.2023) Парижда бўлиб ўтаётган ЮНEСКО Бош Ассамблеясида навбатдаги 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш расман маъқулланди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг 43-сессияси 2025 йилда Самарқандда ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов
маълум қилди. Парижда бўлиб ўтаётган ЮНEСКО Бош Ассамблеясида навбатдаги 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш расман маъқулланди. Қайд этилишича, қирқ йилдан ортиқ вақт давомида илк бор ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг сессияси Париж шаҳридан ташқарида бўлиб ўтади.
“Франция пойтахтида ўтаётган ЮНЕСКО Бош ассамблеясининг 42-сессиясида Ўзбекистоннинг навбатдаги, 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди ва тегишли қарор қабул қилинди”, - деб ёзади Асадов ўзининг Telegram-каналида.
"Бу дипломатик муваффақият", - дея изоҳлади қабул қилинган қарорни 42-сессия раиси Симона-Мирела Микулеску.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бўлажак сессияни энг юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун барча кучини сафарбар этишини маълум қилди.
"Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан барча хорижий дўстларимиз ва шерикларимизга ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда қадим Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги тарихий қарорни қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдираман. Минтақамизда биринчи марта ўтадиган ушбу муҳим глобал миқёсдаги тадбир халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг улкан цивилизацион салоҳиятини яна бир бор намойиш этишга хизмат қилади, деб ишонаман. Ўз навбатида, Ўзбекистон бўлажак сессияни энг юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун барча кучини сафарбар этади", - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрь куни ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 42-сессияси очилди ва у ўз ишини 22 ноябрда якунлади. Ушбу икки ҳафталик давр мобайнида 194 аъзо давлат умумбашарий таълимга эришиш йўллари, янги технологияларнинг ахлоқий муаммолари, Жаҳон мероси объэктларини тўғри бошқариш ва сақлаш, шунингдек, иқлим бузилишига қарши курашиш ва табиат билан муносабатларимизни тиклаш воситаларини муҳокама қилди.
Маълумот учун, ЮНЕСКО бош конференцияси Ташкилотнинг сиёсати ва асосий иш йўналишларини белгилайди. Унинг вазифаси - ЮНЕСКОнинг дастурлари ва бюджетини белгилашдан иборат. Шунингдек, у Ижроия кенгаши аъзоларини сайлайди ва ҳар тўрт йилда бир марта Бош директорни тайинлайди.
Бош конференциянинг ишчи тиллари араб, хитой, инглиз, француз, рус ва испан тилларидир. Бош конференция ЮНЕСКОга аъзо давлатлар вакилларидан иборат. У ҳар икки йилда бир марта йиғилади ва унда аъзо бўлмаган давлатлар, ҳукуматлараро ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) кузатувчилари билан биргаликда аъзо давлатлар ва Ассоциатив аъзолар иштирок этади.
Ҳар бир давлат, унинг ҳажми ёки бюджетга қўшган ҳиссаси миқдоридан қатъи назар, битта овозга эга.