Дуров Парижда ҳибсдан озод қилинди — тафсилотлар

© Павел ДуровОснователь Telegram Павел Дуров посетил Узбекистан.
Основатель Telegram Павел Дуров посетил Узбекистан.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2024
Oбуна бўлиш
Дуров ҳибсдан озод этилганидан кейин Париждаги суд биносини тарк этди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Telegram асосчиси Павел Дуров ҳибсдан озод этилганидан кейин Париждаги суд биносини тарк этди, дея хабар берди РИА Новости.
Тадбиркор судда саккиз соатдан кўпроқ вақт ўтказди, шундан сўнг Париж прокуратураси унинг гаров эвазига озод этилиши мумкинлигини маълум қилди.
Дуров 24 август куни Париж Ле-Бурже аэропортида қўлга олинган эди. Франция пойтахти прокуратураси Telegram мессенжери асосчиси 12 та жиноятда гумон қилиниб, 8 июль куни “исми ошкор этилмаган шахсга нисбатан” очилган иш доирасида сўроқ қилиш учун ҳибсга олинганини маълум қилди.
Париж прокуратураси баёнотига кўра, уюшган гуруҳ томонидан ноқонуний транзакцияларни амалга ошириш имконини берувчи онлайн платформа сифатида таснифлаган Telegram хизматини бошқаргани учун Павел Дуров 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

"Павел Дуровга 28 август куни ... уюшган гуруҳ томонидан ноқонуний битимни амалга ошириш мақсадида онлайн-платформа маъмуриятига шериклик - 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 500 минг евро миқдорида жарима билан жазоланиши мумкин бўлган жиноят айблови эълон қилинди", - дейилади прокуратура хабарида.

Европа ОАВларининг ёзишича, илова асосчилари ака-ука Павел ва Николай Дуровлар Telegram иши бўйича тергов қилинмоқда. Франция ҳукумати 25 март куни уларни ҳибсга олиш учун ордер берди, шу жумладан, уюшган гуруҳдаги вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини сақлаш, тарқатиш, таклиф қилиш ва уларга киришни таъминлашда иштирок этганлик.
Бироқ ОАВ хабарларига кўра, ака-укаларнинг ноқонуний фаолиятга алоқадорлиги ҳақида ҳеч қандай ишора йўқ. Дуровнинг ҳибсга олиниши кўплаб мамлакатларда кенг жамоатчилик танқидига сабаб бўлди.
Франция президенти Эммануэл Макроннинг тушунтиришича, бу иш сиёсий мотивларга эга эмас.
Хориж ОАВнинг маълум қилишича, Дуров ҳибсга олинганидан кейин бутун дунё бўйлаб Telegram'ни юклаб олишлар сони ортди. "Sensor Tower" таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, ўтган якшанба ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб iOS қурилмаларида Telegram'ни юклаб олишлар сони бир кунда 4 фоизга ошган. Бу айниқса Франция ва АҚШда ошган.
Маълумот учун, Павел Дуров Россия, БАА, Франция ва Сент-Китс ва Невис фуқаролигига эга.
Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши мессенжер хавфсизлигига таъсир қилмайди, уни ўчириб ташламаслик керак, деди РИА Новостига "Kaspersky ICS CERT" эксперти Владимир Дашенко.
Telegram жамоаси Дуров ҳибсга олинганидан кейин баёнот берди
Илон Маск Дуровни озод қилишга қаратилган чақирувларни қўллаб-қувватлади
Павел Дуров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2024
БАА Дуровга консуллик хизматларидан фойдаланиш имконияти берилишини талаб қилди
Янгиликлар лентаси
0