https://sputniknews.uz/20240826/telegram-jamoa-durov-hibs-bayonot-45378896.html
Telegram жамоаси Дуров ҳибсга олинганидан кейин баёнот берди
Telegram жамоаси Дуров ҳибсга олинганидан кейин баёнот берди
Sputnik Ўзбекистон
Telegram мессенжери Европа Иттифоқи қонунларига, жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга (Digital Services Act, DSA) риоя қилади, бош директор Павел Дуровнинг “яширадиган ҳеч нарсаси йўқ”, дейилади мессенжер жамоаси баёнотида.
2024-08-26T10:01+0500
2024-08-26T10:01+0500
2024-08-26T10:21+0500
дунё янгиликлари
дунёда
telegram
ижтимоий тармоқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/14/25462331_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_9eecefe44ac84aa3cdb91eddb5809bb6.jpg
TOШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Telegram мессенжери Европа Иттифоқи қонунларига, жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга (Digital Services Act, DSA) риоя қилади, бош директор Павел Дуровнинг “яширадиган ҳеч нарсаси йўқ”, дейилади мессенжер жамоаси баёнотида. Telegram жамоаси, шунингдек, мессенжер Европа Иттифоқининг барча қонунларига риоя қилиши ва платформадаги модерация “саноат стандартларига жавоб бериши ва доимий равишда такомиллаштирилаётганини” қайд этган.Илон Маск Дуровни озод қилишга қаратилган чақирувларни қўллаб-қувватладиҚайд этилишича, бутун дунё бўйлаб қарийб миллиард киши мессенжердан алоқа воситаси ва муҳим ахборот манбаи сифатида фойдаланади. Жамоа Дуровнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият тезроқ ҳал қилинишини кутаётганини билдирди.
https://sputniknews.uz/20240825/pavel-durov-parij-hibs-45363734.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/14/25462331_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_683709c20f2e84631bbfd21ce99eaf4e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
телеграм павел дуров париж ҳибс маълумот
телеграм павел дуров париж ҳибс маълумот
Telegram жамоаси Дуров ҳибсга олинганидан кейин баёнот берди
10:01 26.08.2024 (янгиланди: 10:21 26.08.2024) Дуров ҳибсга олинганидан сўнг Telegram жамоаси унинг "яширадиган ҳеч нарсаси йўқлигини" айтди.
TOШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Telegram мессенжери Европа Иттифоқи қонунларига, жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга (Digital Services Act, DSA) риоя қилади, бош директор Павел Дуровнинг “яширадиган ҳеч нарсаси йўқ”, дейилади мессенжер жамоаси баёнотида.
“Telegram бош директори Павел Дуров яширадиган ҳеч нарсаси йўқ ва у тез-тез Европа бўйлаб саёҳат қилади. Платформа ёки унинг эгаси уни суиистеъмол қилиш учун жавобгар деб даъво қилиш бемаъниликдир", — дея таъкидланади баёнотда.
Telegram жамоаси, шунингдек, мессенжер Европа Иттифоқининг барча қонунларига риоя қилиши ва платформадаги модерация “саноат стандартларига жавоб бериши ва доимий равишда такомиллаштирилаётганини” қайд этган.
Қайд этилишича, бутун дунё бўйлаб қарийб миллиард киши мессенжердан алоқа воситаси ва муҳим ахборот манбаи сифатида фойдаланади. Жамоа Дуровнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият тезроқ ҳал қилинишини кутаётганини билдирди.