https://sputniknews.uz/20240825/ilon-mask-durov-ozod-chaqiruv-qollab-quvvatlash-45364690.html
Илон Маск Дуровни озод қилишга қаратилган чақирувларни қўллаб-қувватлади
Илон Маск Дуровни озод қилишга қаратилган чақирувларни қўллаб-қувватлади
Sputnik Ўзбекистон
Маск #FreePavel хештеги билан Дуровни озод қилиш чақириқларини қўллаб-қувватлади. 25.08.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-08-25T13:00+0500
2024-08-25T13:00+0500
2024-08-25T13:00+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ақш
франция
илон маск
telegram
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/19/45364784_0:146:3126:1904_1920x0_80_0_0_4ee8c20c23b116c489f7a51fabfc1f96.jpg
TOШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск Telegram асосчиси Павел Дуровни озод қилишга қаратилган чақирувларни қўллаб-қувватлади. Илон Маск #FreePavel хештеги орқали бир кун аввал Францияда ҳибсга олинган Павел Дуровни озод қилишга чақираётган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлади. У ўзининг Х ижтимоий тармоғида "#FreePavel", деб ёзди. Америка сайлов пойгасининг собиқ иштирокчиси Вивек Рамасвамининг сўзларига кўра, Х ижтимоий тармоғи ва миллиардер Илон Маскни Telegram мессенжери ва унинг асосчиси Павел Дуров дуч келган муаммолар кутмоқда. Давлат думаси депутати Александр Якубовский РИА Новостига маълум қилишича, Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши Европада тотал цензура ўрнатишга уринишда одамни гаровга олиш зарурати туфайли содир этилган мутлақ цинизмга ўхшайди.Эслатиб ўтамиз, Франция оммавий ахборот воситаларига кўра, Telegram асосчиси Павел Дуров Парижда ҳибсга олинди. Матбуотининг ёзишича, Франция фуқаролигига эга Дуров мамлакатда қидирувга берилганлар рўйхатида бўлган. Франция адлияси Дуровни бир қанча сабабларга кўра, жумладан Telegram'нинг мамлакат расмийлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани сабабли жиноятларга алоқадор деб ҳисоблайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/19/45364784_198:0:2929:2048_1920x0_80_0_0_4c76f84970b79427bc8423293373d4cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, ақш, франция, илон маск, telegram
дунё янгиликлари, дунёда, ақш, франция, илон маск, telegram
Илон Маск Дуровни озод қилишга қаратилган чақирувларни қўллаб-қувватлади
Маск #FreePavel хештеги билан Дуровни озод қилиш чақириқларини қўллаб-қувватлади.
TOШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск Telegram асосчиси Павел Дуровни озод қилишга қаратилган чақирувларни қўллаб-қувватлади.
Илон Маск #FreePavel хештеги орқали бир кун аввал Францияда ҳибсга олинган Павел Дуровни озод қилишга чақираётган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлади.
У ўзининг Х ижтимоий тармоғида "#FreePavel",
деб ёзди. Америка сайлов пойгасининг собиқ иштирокчиси Вивек Рамасвамининг сўзларига кўра, Х ижтимоий тармоғи ва миллиардер Илон Маскни Telegram мессенжери ва унинг асосчиси Павел Дуров дуч келган
муаммолар кутмоқда. Давлат думаси депутати Александр Якубовский РИА Новостига
маълум қилишича, Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши Европада тотал цензура ўрнатишга уринишда одамни гаровга олиш зарурати туфайли содир этилган мутлақ цинизмга ўхшайди.
Эслатиб ўтамиз, Франция оммавий ахборот воситаларига кўра, Telegram асосчиси Павел Дуров Парижда ҳибсга олинди. Матбуотининг ёзишича, Франция фуқаролигига эга Дуров мамлакатда қидирувга берилганлар рўйхатида бўлган. Франция адлияси Дуровни бир қанча сабабларга кўра, жумладан Telegram'нинг мамлакат расмийлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани сабабли жиноятларга алоқадор
деб ҳисоблайди.