https://sputniknews.uz/20240827/baa-durov-konsul-xizmat-45391982.html
БАА Дуровга консуллик хизматларидан фойдаланиш имконияти берилишини талаб қилди
БАА Дуровга консуллик хизматларидан фойдаланиш имконияти берилишини талаб қилди
Sputnik Ўзбекистон
БАА Францияда ҳибсга олинган Амирлик фуқароси Павел Дуров ишини кузатиб бормоқда.
2024-08-27T12:08+0500
2024-08-27T12:08+0500
2024-08-27T12:08+0500
дунё янгиликлари
дунёда
париж
баа
франция
telegram
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/623/29/6232956_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_ef57f94f2e3291d04c7d549d3d4becd7.jpg
TOШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ташқи ишлар вазирлиги Францияни Парижда ҳибсга олинган Павел Дуровга БАА фуқароси сифатида барча зарур консуллик хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этишга чақирди. Бу ҳақда Амирлик ахборот агентлиги хабар берди. Павел Дуров Парижда ҳибсга олиндиХабарга кўра, БАА Францияда ҳибсга олинган Амирлик фуқароси Павел Дуров ишини кузатиб бормоқда.ТИВ, шунингдек, ўз фуқаролари ишининг барча жабҳаларига эътиборли бўлиш, уларни ҳимоя қилиш ва назорат қилиш Бирлашган Амирликлар учун устувор вазифа бўлиб қолаётганини таъкидлади.Хориж ОАВнинг маълум қилишича, Дуров ҳибсга олинганидан кейин бутун дунё бўйлаб Telegram'ни юклаб олишлар сони ортди. "Sensor Tower" таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, ўтган якшанба ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб iOS қурилмаларида Telegram'ни юклаб олишлар сони бир кунда 4 фоизга ошган. Бу айниқса Франция ва АҚШда ошган.Маълумот учун, Павел Дуров Россия, БАА, Франция ва Сент-Китс ва Невис фуқаролигига эга.Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши мессенжер хавфсизлигига таъсир қилмайди, уни ўчириб ташламаслик керак, деди РИА Новостига "Kaspersky ICS CERT" эксперти Владимир Дашенко.Агар фойдаланувчи мессенжердан янгиликларни ўқиш ва кундалик мулоқот учун фойдаланса, у “хавотирга ўрин йўқ”.Ўз навбатида, агар кимдир мессенжер ёрдамида ноқонуний фаолият олиб бораётган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бошқа усуллар билан киришлари мумкин. Унинг сўзларига кўра, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш учун улар мессенжер қаерда ишлаётганига қараб, ўз телефони ёки компьютерини блокдан чиқариш учун мураккаб паролдан фойдаланишлари керак.Илон Маск Дуровни озод қилишга қаратилган чақирувларни қўллаб-қувватлади
https://sputniknews.uz/20240826/telegram-jamoa-durov-hibs-bayonot-45378896.html
париж
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/623/29/6232956_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_5af34c9d89641f736cb009c52e33cfaa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бирлашган араб амирликлари ташқи ишлар вазирлиги франция париж ҳибсга павел дуров
бирлашган араб амирликлари ташқи ишлар вазирлиги франция париж ҳибсга павел дуров
БАА Дуровга консуллик хизматларидан фойдаланиш имконияти берилишини талаб қилди
БАА Францияда ҳибсга олинган Амирлик фуқароси Павел Дуров ишини кузатиб бормоқда.
TOШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ташқи ишлар вазирлиги Францияни Парижда ҳибсга олинган Павел Дуровга БАА фуқароси сифатида барча зарур консуллик хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этишга чақирди. Бу ҳақда Амирлик ахборот агентлиги
хабар берди. Хабарга кўра, БАА Францияда ҳибсга олинган Амирлик фуқароси Павел Дуров ишини кузатиб бормоқда.
“Амирликлар Ле-Бурже аэропортида Франция ҳукумати томонидан қўлга олинган Telegram ижтимоий тармоғи асосчиси, Амирликлар фуқароси Павел Дуровнинг ишини диққат билан кузатиб бормоқда ва улар Франция ҳукуматига зудлик билан барча зарур консуллик хизматларининг тақдим этилишини талаб қилишди”, – дейилади хабарда.
ТИВ, шунингдек, ўз фуқаролари ишининг барча жабҳаларига эътиборли бўлиш, уларни ҳимоя қилиш ва назорат қилиш Бирлашган Амирликлар учун устувор вазифа бўлиб қолаётганини таъкидлади.
Хориж ОАВнинг маълум қилишича, Дуров ҳибсга олинганидан кейин бутун дунё бўйлаб Telegram'ни юклаб олишлар сони ортди. "Sensor Tower" таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, ўтган якшанба ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб iOS қурилмаларида Telegram'ни юклаб олишлар сони бир кунда 4 фоизга ошган. Бу айниқса Франция ва АҚШда ошган.
Маълумот учун, Павел Дуров Россия, БАА, Франция ва Сент-Китс ва Невис фуқаролигига эга.
Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши мессенжер хавфсизлигига таъсир қилмайди, уни ўчириб ташламаслик керак, деди
РИА Новостига "Kaspersky ICS CERT" эксперти Владимир Дашенко.
"Умуман хавфсизлик ҳақида гапирадиган бўлсак, асосий хавфсизлик қоидаларига риоя қилсангиз, тезкор мессенжерлардан хавфсиз фойдаланишда давом этишингиз мумкин”, — деди у.
Агар фойдаланувчи мессенжердан янгиликларни ўқиш ва кундалик мулоқот учун фойдаланса, у “хавотирга ўрин йўқ”.
Ўз навбатида, агар кимдир мессенжер ёрдамида ноқонуний фаолият олиб бораётган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бошқа усуллар билан киришлари мумкин. Унинг сўзларига кўра, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш учун улар мессенжер қаерда ишлаётганига қараб, ўз телефони ёки компьютерини блокдан чиқариш учун мураккаб паролдан фойдаланишлари керак.