"Газпром" Ўзбекистон билан 15 йиллик шартнома имзолайди — Миллер

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишМеждународный форум "Российская энергетическая неделя".
Международный форум Российская энергетическая неделя. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2023
Oбуна бўлиш
Декабрь ойида "Газпром" Ўзбекистонга технологик максимал даражада етказиб бермоқда. Бу режалаштирилганидан 2 баравар кўп.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. "Газпром" Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан 2024 йил ўрталарида 15 йиллик ўрта муддатли шартномалар тузади, деди компания раҳбари Алексей Миллер РИА Новости хабарига асосан.

“Биз Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан келишиб олган ўрта муддатли ўн беш йиллик шартномалар келаси йилнинг ўрталарида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида тузамиз, 2025 йил 1 ноябрда ушбу шартномалар бўйича Марказий Осиё республикаларига ишончли ва барқарор таъминот бошланади", — деб унинг сўзларидан иқтибос келтирилган.

Бундан ташқари, Миллер декабрь ойида "Газпром" Ўзбекистонга газни Марказий Осиё – Марказ газ қувурлари орқали технологик жиҳатдан максимал даражада етказиб бераётганини ҳам эслатиб ўтди.
2023 йилнинг декабрь ойи бошида Ўзбекистонга ҳам совуқ ҳаво кириб келди, биз Ўзбекистон томони мурожаатига кўра, газ етказиб беришни кунлик шартнома мажбуриятларидан икки баравар кўп таъминладик. Бугун эса Ўзбекистонга газни технологик максимал режимда етказиб бермоқдамиз, деб айтиб ўтганди Миллер.
Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш

2022 йилнинг ноябрь ойида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистонга Россия газини ушбу давлатлар орқали ташишни назарда тутувчи “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилган эди.

2023 йил 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва "Газпром" компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди.

16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси”имзоланган эди.

Сентябр ойининг охирида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакатда инфратузилма Россия газини 1 октябрдан қабул қилишга тайёр эканини маълум қилган эди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигимаълумотларигакўра, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 3 миллиард кубометрни ташкил этади ва бу келажакда оширилиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Россия газини Ўзбекистонга "Марказий Осиё — Центр" газ қувури орқали етказиб бериш лойиҳаси энг тезкор ва кам харажатли усул ҳисобланади. Уни амалга ошириш учун собиқ СССР даврида 1960 йилларда қурилган ва айни дамда фойдаланилмаётган газ инфратузилмасидан реверс усулида фойдаланилади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0