https://sputniknews.uz/20231116/ozbekiston-rossiya-milliy-sogliqni-saqlash-model-41032159.html
Ўзбекистон ва Россия миллий соғлиқни сақлаш моделини шакллантиришда ҳамкорлик қилмоқчи
Ўзбекистон ва Россия миллий соғлиқни сақлаш моделини шакллантиришда ҳамкорлик қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазири Россиянинг Н.А.Семашко номидаги жамоат саломатлиги илмий-тадқиқот миллий институти директори билан учрашди.
2023-11-16T09:00+0500
2023-11-16T09:00+0500
2023-11-16T11:23+0500
жамият
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
россия
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/10/41036692_6:0:968:541_1920x0_80_0_0_3f5275677a927c47ca83f6db84f989f3.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россиянинг Н.А.Семашко номидаги жамоат саломатлиги институти билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Россия Федерациясининг Н.А.Семашко номидаги жамоат саломатлиги илмий-тадқиқот миллий институти директори Александр Зудин бошчилигидаги делегация билан учрашди.Унда миллий институт билан юқоридаги йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.Қайд этилишича, россиялик машҳур шифокор, соғлиқни сақлаш ташкилотчиси Николай Семашко томонидан яратилган тизимнинг самарадорлиги жаҳон миқёсида тан олинган. Ундан дунёнинг кўплаб мамлакатлари ўз миллий соғлиқни сақлаш моделини шакллантиришда асос сифатида фойдаланган.Соғлиқни сақлаш тизими бошқарувини марказлаштириш, тиббиётни халққа яқинлаштириш, оналар ва болалар саломатлиги, профилактика, касалликларни эрта аниқлаш, даволашнинг янги усулларини жорий этиш, аҳолини бепул тиббий хизматлар билан қамраб олиш ушбу тизимнинг асосий тамойиллардан ҳисобланади.Михаил Мурашко Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак нишони билан тақдирландиЭслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик шифокорлар Самара давлат тиббиёт университетининг халқаро марказида малака ошириши маълум қилинганди. Унга кўра, 20 нафар шифокор университетнинг Нейропсихиатрия халқаро илмий-таълим марказига юборилади. Шунингдек, июнь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Россия темир йўллари” ОАЖ тиббиёт ходимлари ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишган эди. Ҳамкорлик, хусусан, темирйўлчилар ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, шифокорлар малакасини ошириш, улар билан ўзаро тажриба алмашиш ҳамда телетиббиёт каи соҳаларни қамраб олади.Қолаверса, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида бир қатор меморандум ва шартномалар имзоланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/10/41036692_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_a33613d4b129c4b8d76f411fd6ab4c5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия миллий соғлиқни сақлаш модели соғлиқни сақлаш вазири н.а.семашко номидаги жамоат саломатлиги илмий-тадқиқот миллий институти
ўзбекистон россия миллий соғлиқни сақлаш модели соғлиқни сақлаш вазири н.а.семашко номидаги жамоат саломатлиги илмий-тадқиқот миллий институти
Ўзбекистон ва Россия миллий соғлиқни сақлаш моделини шакллантиришда ҳамкорлик қилмоқчи
09:00 16.11.2023 (янгиланди: 11:23 16.11.2023) Соғлиқни сақлаш вазири Россиянинг Н.А.Семашко номидаги жамоат саломатлиги илмий-тадқиқот миллий институти директори билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россиянинг Н.А.Семашко номидаги жамоат саломатлиги институти билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати
хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Россия Федерациясининг Н.А.Семашко номидаги жамоат саломатлиги илмий-тадқиқот миллий институти директори Александр Зудин бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Унда миллий институт билан юқоридаги йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, россиялик машҳур шифокор, соғлиқни сақлаш ташкилотчиси Николай Семашко томонидан яратилган тизимнинг самарадорлиги жаҳон миқёсида тан олинган. Ундан дунёнинг кўплаб мамлакатлари ўз миллий соғлиқни сақлаш моделини шакллантиришда асос сифатида фойдаланган.
Соғлиқни сақлаш тизими бошқарувини марказлаштириш, тиббиётни халққа яқинлаштириш, оналар ва болалар саломатлиги, профилактика, касалликларни эрта аниқлаш, даволашнинг янги усулларини жорий этиш, аҳолини бепул тиббий хизматлар билан қамраб олиш ушбу тизимнинг асосий тамойиллардан ҳисобланади.
"Ўзбекистонда айнан бу борада кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик шифокорлар Самара давлат тиббиёт университетининг халқаро марказида малака ошириши маълум қилинганди. Унга кўра, 20 нафар шифокор университетнинг Нейропсихиатрия халқаро илмий-таълим
марказига юборилади. Шунингдек, июнь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Россия темир йўллари” ОАЖ тиббиёт ходимлари ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишган эди. Ҳамкорлик, хусусан, темирйўлчилар ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, шифокорлар малакасини ошириш, улар билан ўзаро тажриба алмашиш ҳамда телетиббиёт каи соҳаларни
қамраб олади.Қолаверса, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида бир қатор меморандум ва
шартномалар имзоланди.