ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳамкасби Михаил Мурашкога "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонини топширди. Шунингдек, Ўзбекистон – Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида бир гуруҳ россиялик ҳамкорлар ҳам "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқандда Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бошланади.Унда бир қатор меморандум ва шартномалар имзоланди.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирига кўкрак нишони ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳамкасби Михаил Мурашкога "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонини топширди.
"Михаил Мурашкога кўкрак нишони икки мамлакат ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилди", дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон – Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида бир гуруҳ россиялик ҳамкорлар ҳам "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.