https://sputniknews.uz/20230602/ozbekiston-va-rossiya-temiryolchilari-tibbiyotda-hamkorlik-35628045.html
Ўзбекистон ва Россия темирйўлчилари тиббиёт соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Россия темирйўлчилари тиббиёт соҳасида ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
ЎТЙ ва РЖД темирйўлчиларга ва аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
2023-06-02T18:10+0500
2023-06-02T18:10+0500
2023-06-02T18:27+0500
ўзбекистон - россия
ҳамкорлик
темир йўл
ўзбекистон темир йўллари
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/02/35628289_0:17:1021:591_1920x0_80_0_0_1863a195de2fcec903feb975f1f5dbf9.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (ЎТЙ) ва “Россия темир йўллари” ОАЖ (РЖД) тиббиёт ходимлари ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, деб хабар қилмоқда ЎТЙ матбуот хизмати. РЖД Соғлиқни сақлаш марказий дирекцияси раҳбари Е.Жидкова бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон темир йўллари” Соғлиқни сақлаш хизмати фаолияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик қилиш мақсадида ЎТЙ Марказий клиник касалхонасига ташриф буюрди.Делегация аъзолари шифохонанинг диагностика, отолорингология, кардиология, офтальмология ва жарроҳлик бўлимлари ҳамда темирйўлчилар ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам, замонавий тиббий аппаратлар, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.Даволаш-профилактика муассасаларида олиб борилаётган машинистлар учун ўтказиладиган рейсдан олдинги ва кейинги тиббий кўриклар, профилактика, ташхислаш ва даволашнинг янги консерватив ва оператив технологиялари, замонавий диагностика ҳамда диспансеризасия ишлари ҳақида фикрларини билдиришди. Ўз навбатида, Жидкова ўзбекистонлик ҳамкасбларига РЖД Соғлиқни сақлаш марказий дирекцияси фаолияти тўғрисида гапириб берди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/02/35628289_57:0:964:680_1920x0_80_0_0_d75e88b3ed28136f842d1445addceba1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўтй ржд темирйўлчилар аҳоли сифатли тиббий ёрдам ҳамкорлик келишув россия ўзбекистон
ўтй ржд темирйўлчилар аҳоли сифатли тиббий ёрдам ҳамкорлик келишув россия ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия темирйўлчилари тиббиёт соҳасида ҳамкорлик қилади
18:10 02.06.2023 (янгиланди: 18:27 02.06.2023) ЎТЙ ва РЖД темирйўлчиларга ва аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (ЎТЙ) ва “Россия темир йўллари” ОАЖ (РЖД) тиббиёт ходимлари ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, деб хабар қилмоқда ЎТЙ матбуот хизмати.
"Ҳамкорлик, хусусан, темирйўлчилар ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, шифокорлар малакасини ошириш, улар билан ўзаро тажриба алмашиш ҳамда телетиббиёт каи соҳаларни қамраб олади", - дейилади хабарда.
РЖД Соғлиқни сақлаш марказий дирекцияси раҳбари Е.Жидкова бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон темир йўллари” Соғлиқни сақлаш хизмати фаолияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик қилиш мақсадида ЎТЙ Марказий клиник касалхонасига ташриф буюрди.
Делегация аъзолари шифохонанинг диагностика, отолорингология, кардиология, офтальмология ва жарроҳлик бўлимлари ҳамда темирйўлчилар ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам, замонавий тиббий аппаратлар, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Даволаш-профилактика муассасаларида олиб борилаётган машинистлар учун ўтказиладиган рейсдан олдинги ва кейинги тиббий кўриклар, профилактика, ташхислаш ва даволашнинг янги консерватив ва оператив технологиялари, замонавий диагностика ҳамда диспансеризасия ишлари ҳақида фикрларини билдиришди. Ўз навбатида, Жидкова ўзбекистонлик ҳамкасбларига РЖД Соғлиқни сақлаш марказий дирекцияси фаолияти тўғрисида гапириб берди.