https://sputniknews.uz/20231019/ozbekistonlik-shifokorlar-samara-davlat-tibbiyot-universiteti-markazida-malaka-oshiradi-40126283.html
Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада малака оширади
Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада малака оширади
Sputnik Ўзбекистон
Келгуси йили 20 нафар ўзбекистонлик шифокорни малака ошириш учун Самара давлат тиббиёт университетининг Нейропсихиатрия халқаро илмий-таълим марказига юбориш бўйича келишувга эришилди.
2023-10-19T15:33+0500
2023-10-19T15:33+0500
2023-10-19T16:28+0500
ўзбекистон - россия
ҳамкорлик
самара
шифокор
малака ошириш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1c/29550388_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b428972e0cb8e1e8227a69c67dba08ec.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик шифокорлар Самара давлат тиббиёт университетининг халқаро марказида малака оширади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Айни кунларда Тошкентда “Нeйропсихиатрияда диагностика ва даволашнинг инновацион ёндашувлари: аҳолининг заиф қатламларига эътибор ва профeссионал ҳамкорликнинг афзалликлари” халқаро илмий-таълим лойиҳаси амалга оширилмоқда.Лойиҳа доирасида ташкил этилган ўқув курсларининг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, тиббиёт олийгоҳлари, ҳудудий тиббиёт муассасалари масъуллари, психиатрия соҳасидаги етакчи олим ва экспертлар ҳамда Россия Федерациясининг Самара давлат тиббиёт университети вакиллари иштирок этди.Тадбирда Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ва Самара давлат тиббиёт университети ўртасида психиатрия ва наркологик ёрдам, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, маҳорат дарслари ва анжуманлар ташкил этиш, телемедицина каби йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича битим имзоланди.Бундан ташқари, 21 октябрга қадар давом этадиган ушбу лойиҳа якунида энг фаол уч нафар қатнашчи 2024 йилда Самарқанддаги Психиатрия мактабида ўқиш учун грант олиш имкониятига эга бўлади.
самара
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1c/29550388_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_060bd6d928e9cb089efd56d5579f4dfe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонлик шифокорлар самара давлат тиббиёт университети
ўзбекистонлик шифокорлар самара давлат тиббиёт университети
Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада малака оширади
15:33 19.10.2023 (янгиланди: 16:28 19.10.2023) Келгуси йили 20 нафар ўзбекистонлик шифокорни малака ошириш учун Самара давлат тиббиёт университетининг Нейропсихиатрия халқаро илмий-таълим марказига юбориш бўйича келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик шифокорлар Самара давлат тиббиёт университетининг халқаро марказида малака оширади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Айни кунларда Тошкентда “Нeйропсихиатрияда диагностика ва даволашнинг инновацион ёндашувлари: аҳолининг заиф қатламларига эътибор ва профeссионал ҳамкорликнинг афзалликлари” халқаро илмий-таълим лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида ташкил этилган ўқув курсларининг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, тиббиёт олийгоҳлари, ҳудудий тиббиёт муассасалари масъуллари, психиатрия соҳасидаги етакчи олим ва экспертлар ҳамда Россия Федерациясининг Самара давлат тиббиёт университети вакиллари иштирок этди.
Лойиҳа Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан Ўзбекистон психиатрлар ассоциацияси ва Самара давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Лойиҳа замонавий психиатрия, наркология, психофармакотерапия, психотерапия, тиббий психология, психиатрия ва наркологик ёрдамни ташкил этишнинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашишга қаратилган.
Тадбирда Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ва Самара давлат тиббиёт университети ўртасида психиатрия ва наркологик ёрдам, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, маҳорат дарслари ва анжуманлар ташкил этиш, телемедицина каби йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича битим имзоланди.
Шунингдек, келгуси йили 20 нафар ўзбекистонлик шифокорни малака ошириш учун Самара давлат тиббиёт университетининг Нейропсихиатрия халқаро илмий-таълим марказига юбориш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, 21 октябрга қадар давом этадиган ушбу лойиҳа якунида энг фаол уч нафар қатнашчи 2024 йилда Самарқанддаги Психиатрия мактабида ўқиш учун грант олиш имкониятига эга бўлади.