ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш шанба кунидан бошланади, деди Владимир Путин бугун Кремлда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг. Путин айтишига кўра, бу ҳақида Ўзбекистон раҳбари билан бир неча ой аввал келишиб олган.Унинг қўшимча қилишича, ушбу муҳим ва ўзаро манфаатли лойиҳа Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг энергетик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Россия гази Қозоғистон орқали транзит билан Ўзбекистонга, ёқилғининг бир қисми эса Қозоғистонга етказилади.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш шанба кунидан бошланади, деди Владимир Путин бугун Кремлда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.
“Эртага Шавкат Миромонович ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Кемелевич Токаев билан биргаликда "Газпром" томонидан Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш тантанали маросимида иштирок этамиз. Бу тарихда биринчи марта содир бўлмоқда. Ушбу транспорт тизими орқали Россия гази ҳеч қачон Марказий Осиёга етказиб берилмаган", - деди Россия президенти.
Путин айтишига кўра, бу ҳақида Ўзбекистон раҳбари билан бир неча ой аввал келишиб олган.
"Рекорд қисқа вақт ичида Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон ана шундай етказиб беришни амалга ошириш учун шароит яратишди. Бизнинг газимиз Қозоғистон орқали транзит билан Ўзбекистонга, ёқилғининг бир қисми эса Қозоғистонга етказилади", - деди Россия президенти.
Унинг қўшимча қилишича, ушбу муҳим ва ўзаро манфаатли лойиҳа Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг энергетик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш
2022 йилнинг ноябрь ойида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистонга Россия газини ушбу давлатлар орқали ташишни назарда тутувчи “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилган эди.
2023 йил 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва "Газпром" компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди.
16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси”имзоланган эди.
Сентябр ойининг охирида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакатда инфратузилма Россия газини 1 октябрдан қабул қилишга тайёр эканини маълум қилган эди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигимаълумотларигакўра, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 3 миллиард кубометрни ташкил этади ва бу келажакда оширилиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Россия газини Ўзбекистонга "Марказий Осиё — Центр" газ қувури орқали етказиб бериш лойиҳаси энг тезкор ва кам харажатли усул ҳисобланади. Уни амалга ошириш учун собиқ СССР даврида 1960 йилларда қурилган ва айни дамда фойдаланилмаётган газ инфратузилмасидан реверс усулида фойдаланилади.