Наманганда болалар заҳарлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди

© ГенпрокуратураЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Наманган вилоятида болалар заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокурорининг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
Таъкидланишича, ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарлангани ҳақида хабар қилинган эди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, ҳозир болаларнинг аҳволи қониқарли, улардан 20 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, болалар "Антиструмин" дори воситасидан заҳарланган. Шу боис ҳозир бу доридан фойдаланиш вақтинча тақиқланган.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда. Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.
23 сентябрь куни Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Наманган вилоятидаги болаларни бориб кўрди.
Янгиликлар лентаси
0