https://sputniknews.uz/20230815/prezident-daraxt-jazo-qonun-rad-etish-37863622.html
Президент дарахт кесганлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни рад этди
Президент дарахт кесганлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни рад этди
Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар ва сенаторлар томонидан қабул қилинган қонун рад этилди. Ҳужжатда дарахт кесганлик учун 1000 долларгача жарима қўллаш назарда тутилган.
2023-08-15T10:49+0500
2023-08-15T10:49+0500
2023-08-15T11:24+0500
жамият
ўзбекистон
дарахт кесилиши
алишер қодиров
қонун
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556447_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_f4b2ca9e0eea723a6187de8d3c1f29d7.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Президент дарахт кесганлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни рад этди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.Қайд этилишича, дарахтни ноқонуний кесганлик учун АҚШда 100 минг, Францияда 150 минг, Саудияда 8 миллион долларгача жарима белгиланган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги қонунни мақуллашган эди. Мазкур ҳужжатда дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик учун жарима миқдорлари ошириш назарда тутилган. Шунингдек, маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида ушбу ҳуқуқбузарликлар такрор содир этилса 15 суткага қамоққа олиш чоралари белгиланиши айтилган.Шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 16 сентябрдаги қарорига кўра, 2023-2027 йилларда Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди. Ҳужжатда, 75 мингдан кам бўлмаган миқдорда дарахт кўчатлари ва буталар экилиши назарда тутилган.Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда оилада янги фарзанд дунёга келганда, тўй, юбилей ва туғилган кун маросимларида дарахт экиш каби эзгу анъанани тиклаш муҳимлигини айтган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556447_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_cf6a4a946d47035e1b873bd61d2d82b7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент дарахт кесиш жазо қонун рад этиш депутатлар сенаторлар
президент дарахт кесиш жазо қонун рад этиш депутатлар сенаторлар
Президент дарахт кесганлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни рад этди
10:49 15.08.2023 (янгиланди: 11:24 15.08.2023) Депутатлар ва сенаторлар томонидан қабул қилинган қонун рад этилди. Ҳужжатда дарахт кесганлик учун 1000 долларгача жарима қўллаш назарда тутилган эди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Президент дарахт кесганлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни рад этди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров ўзининг
Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, дарахтни ноқонуний кесганлик учун АҚШда 100 минг, Францияда 150 минг, Саудияда 8 миллион долларгача жарима белгиланган.
“Бизда бу ҳаракат учун 1000 долларгача жарима кўзда тутилган қонун Президент томонидан рад этилди. Эътироз тўғри, қонунни қайта кўрамиз”, - деб ёзади депутат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги қонунни мақуллашган эди.
Мазкур ҳужжатда дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик учун жарима миқдорлари ошириш назарда тутилган. Шунингдек, маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида ушбу ҳуқуқбузарликлар такрор содир этилса 15 суткага қамоққа олиш чоралари
белгиланиши айтилган.Шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг 16 сентябрдаги қарорига кўра, 2023-2027 йилларда Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди. Ҳужжатда, 75 мингдан кам бўлмаган миқдорда дарахт кўчатлари ва буталар экилиши
назарда тутилган.Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда оилада янги фарзанд дунёга келганда, тўй, юбилей ва туғилган кун маросимларида дарахт экиш каби эзгу анъанани тиклаш муҳимлигини
айтган эди.