https://sputniknews.uz/20230503/daraxt-noqonuniy-kesganlik-jarima-oshirilmoqda-34576870.html
Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда
Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида ҳуқуқбузарликлар такрор содир этилса 15 суткага қамоққа олиш чоралари белгиланмоқда.
2023-05-03T12:11+0500
2023-05-03T12:11+0500
2023-05-03T12:31+0500
ўзбекистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
дарахт кесилиши
жарима
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/14/34123799_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_5e7b131c41fb77711d3bf167d9cbab67.jpg
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.Сенаторлар мажлисда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги қонунни кўриб чиқишди.Қайд этилишича, дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда.Шу билан бирга, эндиликда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам киритилмоқда.Таъкидланганидек, мазкур қонуннинг қабул қилиниши маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини ошириш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва давлат экологик назоратининг самарали ташкил этилишига хизмат қилади.Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/14/34123799_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_fdfe124282d0a444a8113102dd85cfe5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сенат дарахт жарима
ўзбекистон сенат дарахт жарима
Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда
12:11 03.05.2023 (янгиланди: 12:31 03.05.2023) Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида ушбу ҳуқуқбузарликлар такрор содир этилса 15 суткага қамоққа олиш чоралари белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг қирқинчи
ялпи мажлисида маълум қилинди.
Сенаторлар мажлисда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги қонунни кўриб чиқишди.
Қайд этилишича, дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдорлари оширилмоқда.
Унга кўра, маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида ушбу ҳуқуқбузарликлар такрор содир этилса 15 суткага қамоққа олиш чоралари белгиланмоқда.
Шу билан бирга, эндиликда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам киритилмоқда.
Таъкидланганидек, мазкур қонуннинг қабул қилиниши маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини ошириш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва давлат экологик назоратининг самарали ташкил этилишига хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.