https://sputniknews.uz/20230811/marosimlar-daraxt-ekish-anana-tiklash-37768328.html
Ўзбекистон маросимларда дарахт экиш анъанасини тиклаши мумкин
Ўзбекистон маросимларда дарахт экиш анъанасини тиклаши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Кўчат экиш тадбирларига аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп маблағ ажратилади.
2023-08-11T15:14+0500
2023-08-11T15:14+0500
2023-08-11T15:14+0500
жамият
ўзбекистон
бухоро вилояти
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/487/94/4879499_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_85091030f7595466395e5275a0314332.jpg
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонда оилада янги фарзанд дунёга келганда, тўй, юбилей ва туғилган кун маросимларида дарахт экиш каби эзгу анъанани тиклаш муҳим. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида Бухоро вилоятида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби.Қайд этилишича, тегишли ҳудудлар раҳбарларига қаровсиз қолган 10 миллион туп дарахт ўрнига яна шунча дарахт кўчатини сув таъминоти яхши бўлган ҳудудларга экиш топширилди.Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 15 августга қадар дарахт кўчатлари захирасини яратиб, уларни экиш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлайди.Шунингдек, ўрмон хўжаликларининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш йўлга қўйилади. Бу орқали камида 10 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланиб, ҳар бир кўчатни кафолатли сотиб олиш тизими яратилади.
ўзбекистон
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/487/94/4879499_112:0:1012:675_1920x0_80_0_0_cb0dcbf0fba5bc0fed523198f4aa6205.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бухоро шавкат мирзиёев дарахт экиш маросим ҳокимлар
бухоро шавкат мирзиёев дарахт экиш маросим ҳокимлар
Ўзбекистон маросимларда дарахт экиш анъанасини тиклаши мумкин
Кўчат экиш тадбирларига аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп маблағ ажратилади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистонда оилада янги фарзанд дунёга келганда, тўй, юбилей ва туғилган кун маросимларида дарахт экиш каби эзгу анъанани тиклаш муҳим. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида Бухоро вилоятида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот котиби. Қайд этилишича, тегишли ҳудудлар раҳбарларига қаровсиз қолган 10 миллион туп дарахт ўрнига яна шунча дарахт кўчатини сув таъминоти яхши бўлган ҳудудларга экиш топширилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 15 августга қадар дарахт кўчатлари захирасини яратиб, уларни экиш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлайди.
“Бундан буён кўчат экиш тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастури асосида амалга оширилиши белгиланди. Бу мақсадлар учун ҳар йили аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп - 500 миллиард сўм йўналтирилади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ўрмон хўжаликларининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш йўлга қўйилади. Бу орқали камида 10 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланиб, ҳар бир кўчатни кафолатли сотиб олиш тизими яратилади.