Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Битта "Солнцепёк" Украина ҚК ҳужумини бартараф этди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтиш"Солнцепёк", архив сурат
Солнцепёк, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2023
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги: Наводонецк ҳудудида “Солнцепёк” Украина ҳужумини тўхтатиб қолди.
ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik. ТОС-1 “Солнцепёк” оғир ўт очувчи тизимлари Новодонецкое ҳудудида (ДХР Волноваха тумани) Украина қўшинларининг ҳужумига қарши жавоб қайтарди. Бу ҳақда “Восток” бўлинмалари матбуот маркази бошлиғи Олег Чехов РИА Новостига маълум қилди.

“ТОС-1 “Солнцепёк” оғир ўт очувчи тизимининг ўқотар-оператори, сержант Виктор Петрунин, Новодонецкое аҳоли пункти ҳудудида, душманнинг мунтазам ўқлари остида, экипаж таркибида олдинга ҳаракатланаётган Украина Қуролли кучларига зарар етказди. Жасоратли ва яхши мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида сержант Петрунин экипажи бир неча ўнлаб миллатчиларни ва иккита зирҳли жанговар машинасини йўқ қилди. Йўқотишларга учраган душман чекинди, Россия қўшинларининг позициялари сақлаб қолинди”, - дейди у.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринаётганини хабар қилган эди. Ҳужум вақтида украинлар катта йўқотишларга дуч келишмоқда. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 6 июнь куни Россия қўшинлари уч кун ичида УҚКнинг барча ҳужум қилишга бўлган уринишларининг олдини олганини маълум қилди. Украина томони 3 715 нафаргача ҳарбийсини йўқотган. Россия президенти Владимир Путин ҳам Украина армияси бирор бир йўналишда муваффақиятга эриша олмаганини қайд этди.
Bloomberg” агентлигининг ёзишича, Ғарб УҚК катта йўқотишларга дуч келганини тан олмоқда. “The Washington Post” газетаси эса Украинанинг муваффақиятсиз қарши ҳужуми Киевнинг Ғарб мамлакатлари билан муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкин..
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Солнцепёк” Украина армиясининг таянч пунктини йўқ қилди – видео
Янгиликлар лентаси
0