Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Солнцепёк” Украина армиясининг таянч пунктини йўқ қилди – видео

Oбуна бўлиш
Сватово йўналишида Россия ҳарбийлари буйруқ олишган ва позицияга чиқиб, душман пунктини нишонга олишган.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Россия Ғарбий ҳарбий округининг “Солцепёк” оғир ўточар реактив тизими битта термобарик снаряди билан Донбассдаги Украина таянч пунктини яксон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сватово йўналишида ҳарбийлар буйруқ олишган ва позицияга чиқиб, душман пунктини нишонга олишган.
“Нишон биринчи ўқ узишдаёқ яксон қилинди ва бу жуда ажойиб натижа”, - дейилган хабарда.
Таянч пунктда бўлган душман ҳарбийлари ҳам йўқ қилинган.
"Солнцепёк" Россиянинг энг кучли қуролларидан бири бўлиб, тизим пиёда ва зирҳли техникани қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
У 24 та 220 миллиметрли термобарик ва ёндирувчи снаядлар билан жиҳозланган бўлиб, 600 метрдан 10 км гача зарба бериш қувватига эга. Термобарик снарядлар газсимон булут ҳосил қилади ва уни портлатиб юборади. Натижада қисқа вақт ичида атрофдаги бутун кислород ёниб кетади. Зарба берилган ҳудудда ҳаво ҳарорати ва босими кескин кўтарилади.
"Солнцепёк" йўқ қилиш даражаси бўйича тактик ядро қуролларидан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг термобарик снарядлари истеҳкомларда яширинган душманни бир зарбада жуда катта босим ва ҳарорат билан жисмоний йўқ қилиши ва руҳан синдириши мумкин. Дунёда унинг муқобил ва ундан ҳимоя қилувчи восита йўқ.
Янгиликлар лентаси
0