Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина уч кун давом этган ҳужумдан катта талофатлар кўрди — Шойгу

© Sputnik / Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишРоссия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2023
Oбуна бўлиш
Уч кун давом этган қарши ҳужумда Украина 3715 нафар ҳарбий хизматчи, 52 та танк, 207 зирҳли жанговар машина йўқотди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Уч сутка давом этган Киев режимининг қарши ҳужуми душманга ҳеч қандай ижобий натижалар олиб келмади, деди Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу.
Украина Қуролли кучлари фронтнинг турли бўлакларида узоқ вақтдан бери ваъда қилинган қарши ҳужумга ўтди ва бунинг учун катта миқдордаги техника ва кўп сонли аскарлардан фойдаланди.
4 июнь куни Украина Қуролли кучларининг 23- ва 31-механизациялашган бригадалари қўшинлари беш йўналишда ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишди. Лекин душман уларнинг ҳеч бирида муваффақиятга эриша олмади, катта йўқотишларга дуч келиб, чекинишга мажбур бўлди. Бу ҳужумларда УҚК 300 нафар ҳарбий хизматчи, 16 та танк, 26 та зирҳли жанговар машина, 14 та машина йўқотди.
5 июнь куни Киев режими бешта бригада қўшинлари билан етти йўналишда ҳужум уюштирди. Ҳужум тўхтатилди, УҚК янада жиддий йўқотишларга дуч келди: 1600 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 28 та танк, шу жумладан, 8 та "Леопард", 3 та "АМХ-10" Франция ғилдиракли танклари, 136 та бошқа ҳарбий техника, шу жумладан, 79 та хорижий техника яксон қилинди.

"Такрор айтаман, душман ўз мақсадига эриша олмади, катта ва беқиёс йўқотишларга дуч келиб чекинишма мажбур бўлди", - деди Шойгу.

Украина қарши ҳужумини қайтаришда Россия Қуролли кучлари аскар ва зобитлари мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатди. Хусусан, 127-мотоўқчилар дивизиясига қарашли 433-мотоўқчилар полки, 37 ва 60-мотоўқчилар бригадалари бўлинмалари жангларда алоҳида ажралиб туришди.
Кичик лейтенант Юрий Юрьевич Желанов қўмондонлигидаги 37-мотоўқчилар бригадасининг 3-ротаси ва шу бригаданинг 1-баталони командири майор Владимир Владимирович Положенцев алоҳида қаҳрамонлик кўрсатди.
Ушбу бўлинмалар асосий ҳужум йўналишида туриб, ўз позицияларини қатъий ҳимоя қилди ва душманнинг 37-денгиз пиёдалари бригадасининг устун қўшинларига сезиларли талофатлар берди. Қамал қилиш таҳдиди остида кичик лейтенант Желанов ярадор бўлиб, ўз взводини олдиндан жиҳозланган мудофаа позицияларига олиб борди ва у ерда душман бўлинмаларини муваффақиятли тўхтатди.
Оператив-тактик армия авиацияси ҳам душманни қайтаришга муносаиб ҳисса қўшди. Улар 50 та танкга қарши бошқариладиган ракеталар ёрдамида душманнинг 5 та танки ва 29 та бошқа зирҳли жанговар техникасини йўқ қилишди.
Украина йўқотишлари. Умумий ҳисобда уч кун давом этган қарши ҳужумда Украина қуролли кучлари 3715 нафар ҳарбий хизматчи, 52 та танк, 207 зирҳли жанговар машина, 134 та машина, 5 та самолёт, 2 та вертолёт, 48 дала артиллерия қуроли ва 53 та учувчисиз аппаратларни йўқотди.
Россия йўқотишлари. Афсуски, Россия армияси ҳам йўқотишларга дуч келди. Душман ҳужумини қайтариш жараёнида жами 71 нафар Россия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, 210 нафари яраланди. Россия 15 та танк, 9 та БМП, 2 та автомобил ва 9 та тўпларини йўқотди.

Киев террорчилиги

Ўтган тунда Киев режими яна бир террорчилик жиноятини содир этди: Каховская ГЭС иншоотлари портлатиб юборилди, бу эса катта ҳудудларни сув босишига олиб келди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳужум операцияларида муваффақиятга эриша олмаган душман ўз қўшинларини бошқа йўналишларга кўчириши билан бир вақтда Херсон йўналишида мудофаага ўтмоқда. Улар Днепрнинг ўнг қирғоғида мудофаа иншоотлари қуришни аллақачон бошлаган.
Сув омборини портлатишдан мақсад — Россия армиясининг ҳужумини қийнлаштириш, унинг олдини олиш. Аслида эса Киев режимининг бу ҳаракати катта ҳудудларни сув босишига ва узоқ муддатли экологик оқибатларга олиб келди. Буни террорчилик ҳаракати дейиш мумкин.
Устига устак, сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, Киев режими Днепропетровск ГЭСдан ҳам сув оқимини сезиларли даражада оширган. Бу эса қуйи ҳудудларни янада кўпроқ сув босишига олиб келади. Ушбу факт Киев режими томонидан олдиндан режалаштирилган кенг кўламли қўпорувчиликдан далолат беради, деди Сергей Шойгу.
Янгиликлар лентаси
0