Америка, Россия ва Украина: Путин ҳарбий мухбирлар билан учрашувда нима деди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин. Архив сурат
Россия президенти Владимир Путин. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2023
Oбуна бўлиш
Агар Ғарб Украина можаросини тинчлик йўли билан тугатишни истаса, фақат битта қарор қабул қилиши керак — қурол ва техника етказиб беришни тўхтатиш, деди Путин.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Украина муаммосини ҳал қилишнинг калити Ғарб томонида, деди Россия президенти Владимир Путин бугун ҳарбий мухбирлар билан учрашувда.

"Биз тушунамизки, (Украинадаги) муаммоларни ҳал қилишнинг калити улар томонида. Агар улар ҳақиқатан ҳам бугунги можаро музокаралар йўли билан тугатилишини истаса, улар фақат битта қарор қабул қилишлари керак - қурол ва техника етказиб беришни тўхтатиш. Бор йўғи шу" - деди Путин.

© Sputnik / Гавриил Григоров / Медиабанкка ўтишПутин ҳарбий мухбирлар билан анжуманда
Президент РФ В. Путин провел встречу с военными корреспондентами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2023
Путин ҳарбий мухбирлар билан анжуманда

Америка можаро давом этишини истайди

АҚШ Украина можаросига тобора кўпроқ аралашиб, халқаро инқироз келтириб чиқармоқда, деди Россия президенти.
"Қўшма Штатлар тобора кўпроқ, деярли тўғридан-тўғри бу можарога ботиб бормоқда ва жиддий халқаро хавфсизлик инқирозини қўзғатмоқда. Кеча бизнинг ҳарбий кемамизга ҳужум қилган дронлар фаолиятини корректировка қилиш - бу жиддий нарса. Улар биз бундан хабардор эканимизни билишлари керак.
Биз ҳали ҳам бу билан келажакда нима қилиш ҳақида ўйлаяпмиз, лекин умуман олганда мана шундай вазият бор", дея қўшимча қилди Россия президенти.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Қора денгизда Россиянинг "Приазове" кемасига Украина масофадан бошқариладиган қайиқлар билан муваффақиятсиз ҳужум қилган эди. "Приазове" Қора денгиз тубидан ўтган "Турк оқими" ва "Мовий оқим" газ қувурларини хавфсизликни таъминлаш вазифаларини бажарган.
Ҳужум вақтида ҳавода АҚШнинг стратегик учувчисиз аппарати "Global Hawk" ушбу жой яқинида нейтрал ҳудудда бўлган.
АҚШ можарога тобора кўпроқ пул тикмоқда: Пентагон баёнотига кўра, Байден даврида АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдами 40,7 миллиард доллардан ошди. Энг сўнгги ёрдам пакети, 13 июнь куни эълон қилинган, 15 та "Bradley" БМПлари ва 10 та "Stryker" БТРни ўз ичига олади.
Американинг иттифоқчилари йўқ, фақат вассаллари бор.
"Америкаликлар ўзларини жуда прагматик тутмоқдалар ва ҳамма нарса фақат ўз манфаати учун ҳал қилмоқда. Улар ўз иттифоқчиларининг манфаатларини ўйламаган, уларнинг иттифоқчилари ҳам йўқ. Уларнинг фақат вассаллари бор - вассаллар улар учун қандай роль тайёрлаб қўйилганини тушуна бошладилар", - деди Путин ҳарбий мухбирлар билан учрашувда.

Уранли снарядлар ҳақида

Ғарб Киевга кам бойитилган уранли снарядларни беришга тайёр, чунки уларнинг омборларда бошқа ҳеч нарса йўқ, деди Путин ҳарбий мухбирлар билан учрашувда.
“Уларда оддий (оддий ўқ-дорилар) тугаган, лекин уранли ўқ-дорилар омборларда бор... Ишлаб чиқаришни кенгайтириш эса ўзи учун қимматга тушади”, - деди президент.
Россия ҳам бунга жавобан кам бойитилган уранли снарядлардан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
"Бизда ҳам бундай ўқ-дорилар жуда кўп, агар улар бундан фойдаланса, биз ҳам худди шундай ўқ-дорилардан фойдаланиш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз. Улар бизда бор захирада бор, биз шунчаки улардан фойдаланганимиз йўқ" - деди Путин.
Олдинроқ "Wall Street Journal" АҚШ расмийларига таяниб, Оқ уй Буюк Британиядан кейин Украинага тугатилган уранли танк снарядларини тақдим этишни маъқулламоқчи эканини хабар қилганди.

Украинанинг қисқача тарихи

Украина 1922 йилда большевиклар етакчиси Владимир Ленин ташаббуси билан пайдо бўлган. Ҳозир эса Украинада унинг асосчиси ёдгорликлари бузиб ташланмоқда, деди Путин.
"Негадир Владимир Ильич бутун Қора денгиз соҳилини, соф тарихий рус ерларини бошқа республикага беришга қарор қилади. Албатта, бунгача бу ерда Украина билан боғлиқ бўлган ҳеч нарса йўқ эди. Ҳақиқий Украина 1922 йилда пайдо бўлган. Катта рус ҳудудлар берилиши ҳисобидан.< ...>
Бу ишни ақлдан озганлар қилган, одамлардан ҳеч ким сўрамаган. Ҳеч қандай овоз бериш бўлмаган. Бу нима ўзи? Хўп, майли, ерни уларга беришибди, кейин ажралиб чиқди (СССРдан)<...> Биз шундай парадигмада яшашга тайёр эдик. Лекин нега у ерда анти-Россия яратишни бошлашди? У ердаги одамлар бундай яшашни истамайди. Биз уларни ташлаб кетишимиз керакми? ”, - деди Путин.
Сўнгги йилларда Украинада қилинаётган барча ишларни мақсади фақат Россияга қарши қаратилган бўлди.
"Улар шунчаки анти-Россияни яратмадилар, уни ўзларининг фаолиятининг асоси қилиб яратдилар, ва уни кучайтира бошладилар. Ҳа, яна НАТОга кириш мавзуси ҳам пайдо бўлди".

Россия можарони тугатишга ҳаракат қилмоқда

Россия Федерацияси на Қрим воқеаларини, на махсус операцияни олдиндан режалаштирмаган, лекин биз шундай қилишга мажбур бўлдик, деди Россия президенти Владимир Путин.

"Ахир биз ҳеч қандай Қрим воқеасини режалаштирмаганмиз, ҳозир бўлаётган воқеаларни ҳам режалаштирмаганмиз. Мен айтдим ва бугунги учрашувимизда - биз бу қуролли тўқнашувни тўхтатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Афсуски, биз буни қурол ёрдамида қилишга мажбур бўлдик”, - деди Владимир Путин ҳарбий журналистлар билан учрашувда.

Шу билан бирга Россия бош қўмондони махсус операция мақсадлари ўзгармаслигини ва Украинани демилитаризация қилиш босқичма-босқич олиб борилаётганини яна бир бор таъкидлади.
"Улар (мақсадлар) ҳозирги вазиятга мос равишда ўзгариб бормоқда, лекин умуман олганда, биз ҳеч нарсани ўзгартирмаймиз ва улар биз учун фундаментал хусусиятга эга", - деди президент.
Қарши ҳужумдан сўнг...
Россиянинг Украина қарши ҳужумидан кейинги вазиятга қараб бир нечта ҳаракат режалари бор, деди президент.

"Ҳаммаси бу қарши ҳужум деб аталмиш амалиёт якунида шаклланадиган потенциалларга боғлиқ бўлади. Бу асосий масала. Украина раҳбарияти ўзларининг ҳалокатли йўқотишларни тушунади деб ўйлайман, бунга етарлича асослар бор. Нима бўлишидан қатъи назар, уларнинг ҳам елкасида бош бор-ку, улар бундан кейин нима қилиш кераклигини ўйлаб кўришлари керак ", - деди Россия президенти.

Путин Украина қарши ҳужуми бирорта ҳам йўналишда муваффақиятга эришмаганини ва жуда катта йўқотишлар билан тугаганини ҳам айтиб ўтди. Президентнинг айтишига кўра, Ғарб техникаси Украинага ҳеч қандай фойда келтирмаган ва уларнинг 25-30 % аллақачон йўқ қилинган.
Россия армияси
Муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган аскарлар махсус операция ҳудудига жўнатилмайди ва қўшимча мобилизацияга ҳам эҳтиёж йўқ, - деди Путин.
Президент айтишига кўра, бугунги кунда махсус операция учун 150 минг нафар профессионал ҳарбийлар Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган. Шунингдек 6 мингга яқин кўнгиллилар ҳам бор.
Ҳарбий саноат
Россияда ишлаб чиқарилаётган қуролларнинг характеристикалари ва сифати яхшиланмоқда, сони ошмоқда, деди Путин.
"Аммо бизники (мудофаа саноати) ўсиб бормоқда ва сифати ошиб бормоқда, яхшиланмоқда, хусусиятлар яхшиланмоқда, диапазон, аниқлик. Ва агар махсус ҳарбий операция бўлмаганида, армиямиз дунёдаги энг яхшиси бўлиши учун, биз мудофаа саноатини қандай созлашни ҳеч қачон тушунмаган бўлардик."
Ўтган йил давомида Россияда асосий қурол турларини ишлаб чиқариш 2,7 бараварга, энг оммабоп соҳаларда – ўн бараварга ошди. Саноат корхоналарининг айримлари икки сменада, кўплари уч сменада ишлайди, улар амалда кечаю кундуз ишлайди ва жуда самарали ишлайди, дея тушунтирди президент.
Агар Россия 8 йил олдин мудофаа саноатини модернизация қилишни бошламаганида, ҳозир бундай ҳарбий салоҳиятга эга бўлмас эди. Кейин ҳокимият катта маблағ ажратди, аста-секин корхоналарни қайта жиҳозлаш ва янгиларини қуришни бошлади.
Давлат раҳбари Россияда аниқ бошқариладиган ўқ-дорилар, алоқа воситалари ва дронларни, жумладан "Орлан"лар ишлаб чиқаришни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0