https://sputniknews.uz/20230613/ulugbek-qosimov-senator-35938142.html
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сенатор бўлди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сенатор бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. У фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани прокурори, Музработ ва Денов туманлари ҳокими, вилоят прокурори сифатида ишлаган.
2023-06-13T17:53+0500
2023-06-13T17:53+0500
2023-06-13T17:53+0500
сиёсат
улуғбек қосимов
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0d/35937648_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_9499c771778c596f9f19f9e30aa4e64d.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сайланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабар қилди.Маълум қилинишича, Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этди.“Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди”, - дейилган хабарда.Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. У фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани прокурори, Музработ ва Денов туманлари ҳокими, вилоят прокурори сифатида ишлаган. 2019-2021 йилларда Фарғона вилояти прокурори бўлган. 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳар прокурори бўлиб меҳнат қилган. 2022 йил декабрь охирида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди, 2023 йил март ойи ўрталарида эса расман ҳоким лавозимига тасдиқланган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0d/35937648_15:0:1152:853_1920x0_80_0_0_a39df0b61f74328e3e10ba8d30965021.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сурхондарё вилояти ҳокими улуғбек қосимов сенатор маълумот
сурхондарё вилояти ҳокими улуғбек қосимов сенатор маълумот
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сенатор бўлди
Улуғбек Қосимов яширин овоз бериш йўли билан Сенат аъзолигига сайланди
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сайланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати
хабар қилди. Маълум қилинишича, Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этди.
“Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди”, - дейилган хабарда.
Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. У фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани прокурори, Музработ ва Денов туманлари ҳокими,
вилоят прокурори сифатида ишлаган. 2019-2021 йилларда Фарғона вилояти
прокурори бўлган. 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳар прокурори бўлиб меҳнат қилган. 2022 йил декабрь охирида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси
этиб тайинланганди, 2023 йил март ойи ўрталарида эса расман ҳоким лавозимига
тасдиқланган эди.