Фарғона ва Сурхондарё вилояти прокурорлари ўзаро ўрин алмашдилар

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруғига асосан Ўзбекистоннинг икки вилоятига янги прокурорлар тайинланди.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Қосимов Улуғбек Бердиқобилович Фарғона вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Файзиев Дилшод назначен прокурором Бухарской области - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаб, Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаб келган.  

Хусусан, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон тумани прокурори, Музрабод туман ҳокими сифатида фаолият юритган ва ушбу кунга қадар Денов тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Улуғбек Қосимов тайинловга қадар Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Турдиев Садриддин Абдуллаевич Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Садриддин Турдиев тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0