Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов лавозимидан озод этилди

© Хокимият Сурхандарьинской областиТура Боболов утвержден хокимом Сурхандарьинской области
Тура Боболов утвержден хокимом Сурхандарьинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Oбуна бўлиш
Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон президенти тегишли фармонни имзолади.
Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Тўра Боболов 1970 йилда туғилган. У ўз меҳнат фаолиятини Сурхондарё вилояти Давлат мулки бошқармасида ҳисобчиликдан бошлаган. Боболов 2019 йил Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланган эди.
Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Маълумот учун, Қосимов 2018 йилга қадар Денов тумани ҳокими, 2018–2019 йилларда Сурхондарё вилояти прокурори, 2019 йил сентябрдан бошлаб Фарғона вилояти прокурори лавозимларида ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0