https://sputniknews.uz/20230313/ulugbek-qosimov-32845383.html
Улуғбек Қосимов расман Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди
Улуғбек Қосимов расман Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. У фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани прокурори, Музработ ва Денов туманлари ҳокими
2023-03-13T14:19+0500
2023-03-13T14:19+0500
2023-03-13T16:50+0500
сиёсат
сурхондарё
ҳоким ўзгариши
улуғбек қосимов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0d/32849050_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_fc788686b20a982bc940b1d065686c8b.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Улуғбек Қосимов расман Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессиясида Қосимов номзодини Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига таклиф қилди. Қосимов 2022 йил декабрь охиидан буён вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи эди.Номзоднинг вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантириш, ижтимоий соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режалари эшитилди ва муҳокама қилинди. Сўнг Сурхондарё вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. У фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани прокурори, Музработ ва Денов туманлари ҳокими, вилоят прокурори сифатида ишлаган. 2019-2021 йилларда Фарғона вилояти прокурори бўлган. 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳар прокурори бўлиб меҳнат қилган. 2022 йил декабрь охирида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0d/32849050_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_29c892dbc2bbea87681aac35f64596d2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
улуғбек қосимов сурхондарё ҳокими тайинланди маълумот ким хакида ҳақида
улуғбек қосимов сурхондарё ҳокими тайинланди маълумот ким хакида ҳақида
Улуғбек Қосимов расман Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди
14:19 13.03.2023 (янгиланди: 16:50 13.03.2023) Қосимов 2022 йил декабрь охиридан буён Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Улуғбек Қосимов расман Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессиясида Қосимов номзодини Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига таклиф қилди. Қосимов 2022 йил декабрь охиидан буён вилоят ҳокими
вазифасини бажарувчи эди.“Вилоят депутатлари ва фаоллари билан маслаҳатлашиб, вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини бу лавозимга таклиф қиламан. Улуғбек Қосимовга берилган қисқа вақт ва имконият Сурхондарёдаги вазият ва аҳоли ташвишларини чуқур ўрганиш учун етарли, деб ҳисоблайман”, — деди давлат раҳбари.
Номзоднинг вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантириш, ижтимоий соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режалари эшитилди ва муҳокама қилинди.
Сўнг Сурхондарё вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоятининг ҳокими этиб
тасдиқланди.Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. У фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани прокурори, Музработ ва Денов туманлари ҳокими,
вилоят прокурори сифатида ишлаган. 2019-2021 йилларда Фарғона вилояти
прокурори бўлган. 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳар прокурори бўлиб меҳнат қилган. 2022 йил декабрь охирида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси
этиб тайинланганди.