Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди

© Sputnik / Владимир АлексеевУрна для голосования. Архивное фото
Урна для голосования. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2023
Oбуна бўлиш
Сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган тўрт нафар номзод Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси (МСК) сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган тўрт нафар номзодни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди. Бу ҳақда МСКнинг навбатдаги мажлисида тегишли қарор қабул қилинди.
МСКнинг эксперт гуруҳлари жорий йил 31 май – 2 июнь кунлари 4 та сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган фуқароларнинг номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини сайлов қонунчилиги талабларига қатъий амал қилган ҳолда текширган.
Барча 4 та сиёсий партия тўплаган имзо варақалари улар томонидан Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда ҳамда қонунчилик талабларига мос эканлиги тўғрисида хулосага келинган.

“Мажлисда Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятовни, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёевни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Анваровна Маҳмудовани ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Худойқулович Ҳамзаевни Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди”, - дейилган хабарда.

Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2023 йил 7 июндан бошланади.
Мажлисда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар асосида 9 та маҳаллий оммавий ахборот воситасининг 39 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 9 июль куни бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0