https://sputniknews.uz/20230531/milliy-tiklanish-shavkat-mirziyoev-nomzod-35558697.html
“Миллий тикланиш” президентликка Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади
“Миллий тикланиш” президентликка Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
"Миллий тикланиш" партияси муддатидан олдинги президентлик сайловида ЎзЛиДеП кўрсатган амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлайди.
2023-05-31T18:45+0500
2023-05-31T18:45+0500
2023-06-01T11:51+0500
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
сиёсат
"миллий тикланиш" дп
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
сайловлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35558900_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0cb270c805177b037192af3b590e142e.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдан ташқари VIII қурултойида ЎзЛиДеП партиясидан амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда партия етакчиси Алишер Қодиров маълум қилди.“Миллий тикланиш” матбуот хизмати хабарига кўра, партия олдига қўйган дастурий мақсадлари сифатида белгилаб олган ва ижроси таъминланган 237 та мақсаддан – 143 таси бевосита Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарор ва кўрсатмалари асосида амалга оширилган.Партиянинг устувор вазифалари ҳисобланган она тил, миллий тарих, маданият ва меросни асраб-авайлаш, ривожлантириш масаласида Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатларини тилга олинган.Таъкидланишича, оила институтини жамиятнинг асосий бўғини сифатида мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам том маънода ижобий ўзгаришлар амалга ошириляпти. Шу билан бирга, миллий ишлаб чиқариш қўллаб-қувватланиб, иқтисодиёт сезиларли даражада ривожланди, ялпи ички маҳсулот ҳажми эса илк бор 80 миллиард доллардан ошди.13 май куни "Миллий тикланиш" партияси муддатидан илгари президент сайловида ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.Куни кеча ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади ва унинг сайловолди дастурини маъқуллади.Шунингдек, ХДПдан Улуғбек Иноятов, “Адолат” СДПдан эса Робахон Маҳмудова, Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқланган.Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови 9 июль куни бўлиб ўтади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35558900_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_97e18d3cc5d7dab50bf17c2f779e6458.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миллий тикланиш партияси президентликка шавкат мирзиёев номзоди ўзбекистонда президент сайлови 2023 сайлов 2023
миллий тикланиш партияси президентликка шавкат мирзиёев номзоди ўзбекистонда президент сайлови 2023 сайлов 2023
“Миллий тикланиш” президентликка Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади
18:45 31.05.2023 (янгиланди: 11:51 01.06.2023) "Миллий тикланиш" партияси муддатидан олдинги президентлик сайловида ЎзЛиДеП кўрсатган амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлайди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдан ташқари VIII қурултойида ЎзЛиДеП партиясидан амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда партия етакчиси Алишер Қодиров маълум қилди.
“Бу қарор давлат, халқ ва партиянинг манфаатлари нуқтаи назаридан энг тўғри қарор деб ҳисоблайман”, - дея
ёзди Қодиров ўзининг Telegram-каналида.
“Миллий тикланиш” матбуот хизмати
хабарига кўра, партия олдига қўйган дастурий мақсадлари сифатида белгилаб олган ва ижроси таъминланган 237 та мақсаддан – 143 таси бевосита Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарор ва кўрсатмалари асосида амалга оширилган.
Партиянинг устувор вазифалари ҳисобланган она тил, миллий тарих, маданият ва меросни асраб-авайлаш, ривожлантириш масаласида Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатларини тилга олинган.
Таъкидланишича, оила институтини жамиятнинг асосий бўғини сифатида мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам том маънода ижобий ўзгаришлар амалга ошириляпти. Шу билан бирга, миллий ишлаб чиқариш қўллаб-қувватланиб, иқтисодиёт сезиларли даражада ривожланди, ялпи ички маҳсулот ҳажми эса илк бор 80 миллиард доллардан ошди.
13 май куни "Миллий тикланиш" партияси муддатидан илгари президент сайловида ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашини
маълум қилган эди.Куни кеча ЎзЛиДеП
Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади ва унинг сайловолди дастурини
маъқуллади.Шунингдек, ХДПдан
Улуғбек Иноятов, “Адолат” СДПдан эса
Робахон Маҳмудова, Экопартиядан
Абдушукур Ҳамзаев Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқланган.
Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови 9 июль куни
бўлиб ўтади.