https://sputniknews.uz/20210728/aqsh-harbiylari-rossiyaga-yaqinroq-joylashishga-tayyorlanmoqda-19859963.html
АҚШ ҳарбийлари Россияга яқинроқ жойлашишга тайёрланмоқда
АҚШ ҳарбийлари Россияга яқинроқ жойлашишга тайёрланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ тобора Яқин Шарқдан узоқлашмоқда. Афғонистондан контингент олиб чиқилди, Ироқдаги ҳарбий миссия якунига етмоқда. 28.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-28T18:38+0500
2021-07-28T18:38+0500
2023-04-05T18:34+0500
аналитика
ақш
хитой
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16043499_0:92:1201:767_1920x0_80_0_0_6e2d8375b2abe734fffdd2359230c7d9.jpg
София Мельничук, Ксения Мельникова. АҚШ тобора Яқин Шарқдан узоқлашмоқда. Афғонистондан контингент олиб чиқилди, Ироқдаги ҳарбий миссия якунига етмоқда. Террорчилик мағлуб бўлди, деб таъкидламоқда расмийлар. Аммо бу сўзлар фақат сиёсий парда бўлиб чиқиши мумкин. Ҳозир америкалик аскарларни қаерга жўнатишади ва ироқликларни тинч ҳаёт кутмоқдами? Бу жавобларни РИА Новости ўрганиб чиқди.Иккинчи кетиш"Ироқ Яқин Шарқда АҚШ учун жуда муҳим ва биз унинг фаолиятида бутун карьерам давомида фаол қатнашганмиз", - Жо Байден Оқ уйда Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Каземи билан учрашувини бошлади. 2003 йилда америкаликлар мамлакатга бостириб кирганида амалдаги президент сенатор бўлган эди.Илк бор Оқ уй 2010 йилда Ироқда ҳарбий ҳаракатлар тугаганини эълон қилди. Байден ўша вақтда вице-президент бўлган. Аммо тўрт йил ўтиб, ИД* га қарши "Қатъий журъат" операцияси бошланди.Энди Жо Байден мамлакатда ҳарбий миссия тугаганлигини расман эълон қилди. "Ироқдаги ролимиз мавжуд бўлишлик, машғулотларни давом эттириш ва Ироқ хавфсизлик кучларига ёрдам беришдан иборат бўлади", деб тушунтирди президент.Бошқа тафсилотлар йўқ. Байден журналистларнинг декабргача қайси қўшинлар Ироқда қолиши тўғрисида берган саволига ҳам жавоб бермади. "Бу ўша вақтдаги аниқ вазиятга боғлиқ", - деб аниқлик киритишга ҳаракат қилди Оқ уй спикери Жен Псаки.АҚШ "Яқин Шарқдаги муаммоларни эътиборсиз қолдирмаслиги, балки уларни ҳал қилишда бошқача ёндашиши керак", - деб таъкидланди Пентагонда. Мамлакатда озгина ҳарбийлар қолади. Бундан буён барча эътибор - "Хитой ва Россиядан келадиган таҳдидларга".Сўнгги маълумотларга кўра, Ироқда 2500 америкалик аскар жойлашган, ўтган йил охирида президент Доналд Трамп контингентни қисқартирганди. Американинг ягона базаси Айн ал-Ассад - Бағдоддан 160 км шимолда жойлашган.Ўтмишдан қолган хатарлар2017 йилда ИД* устидан эълон қилинган ғалабага қарамай, терактлар давом этмоқда. Ўтган ҳафта террорчилар Бағдоддаги бозор яқинида автобусда содир этилган портлаш учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишди. Камида 30 киши ҳалок бўлди.Америкаликлар Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган жангари бўлинмаларга ҳужум қилмоқда. Март ойида Айн ал-Ассад ракеталар билан ўққа тутилди, бир киши ҳалок бўлди. Май ойида базага портловчи моддалар билан пилотсиз учар қурилма ҳужум қилди, июлда - яна ракеталар, уч киши яраланди.Мустафо ал-Каземи Вашингтонга дўстона бош вазир ҳисобланади. У Эрон билан боғлиқ гуруҳларни тинчлантиришга уринди. Шу билан бирга у яқинда Америка авиациасининг Сурия чегараси яқинида эронпараст тузилмаларга қарши ҳужумларини Ироқ суверенитетини бузилмоқда, деб қоралади.АҚШ ўз навбатида бош вазирнинг мамлакатни тиклашдаги муваффақиятларини қайд этди. Июн ойида Иордания Қироли Абдулла II ва Миср президенти 1990 йиллардан бери мамлакатга ташриф буюрган биринчи Миср раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сиси Боғдодга келди.Шунингдек, АҚШ халқаро COVAX дастури орқали Ироққа 500 минг доза Pfizer вакцинасини етказиб беришни ваъда қилди. Препарат яқин икки ҳафта ичида келади, деди Байден. Минтақада касалланиш даражаси ошди, бунинг устига касалхоналарда ёнғинлар тез-тез юз бермоқда. Бундан ташқари, Вашингтон октябр ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатиш бўйича БМТ миссияси учун - 5,2 миллион доллар ажратади. Экспертларнинг фикрига кўра, ал-Каземида жуда яхши имконият бор."Сиёсий парда"Бироқ АҚШнинг Ироқдан тўлиқ чиқиб кетиши ҳақида гап кетмаяпти, дейди РИА Новости суҳбатлашган мутахассислар.Вашингтон ушбу муҳим стратегик платформа учун узоқ вақтдан бери курашиб келади, дейди сиёсатшунос, Россия Халқаро ишлар кенгашининг эксперти Елена Супонина. Унинг фикрича, қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги баёнотлар "сиёсий парда", чунки америкалик сайловчиларга берилган ваъдалар бажарилиши керак.Ироқ жамоатчилик фикри ҳам муҳим. "Маҳаллий сиёсатчилар Мустафо ал-Каземига босим ўтказмоқда. Мамлакатдаги сиёсий вазият осон эмас, бош вазирнинг мавқеи унчалик кучли эмас", - дейди у.Етти йил олдин, АҚШ Ироққа қайтгач, терроризмга қарши кураш ҳақиқат эди, деб эслатади шарқшунос ва публицист Алексей Онтиков. "Америкаликлар ИД* устидан ғалаба қозонишда муҳим рол ўйнади. Албатта, уларнинг қўллаган усуллари ҳақида саволлар мавжуд, масалан, Мосулда - шаҳарни деярли бутунлай вайрон қилишди."Ҳозир Ироқ ҳукуматининг ўзи америкаликлардан кетишни илтимос қилишди. "Дональд Трамп Ироқдаги базага келганда, АҚШ элчиси деярли Ироқ бош вазирига у ерга бориб, президент билан учрашишни буюрди. У рад этди. Бу воқеа ОАВда пайдо бўлди, катта жанжалга сабаббўлди", - дейди суҳбатдош РИА. Новостига. Кейинчалик эса Бағдод аэропортида зарба бериб Сулаймонини ўлдиришди. Яна Америка қўшинларини олиб чиқиш зарурлиги ҳақида гапира бошлашди".Ва шунга қарамай, АҚШ ҳарбий хизматчилари зудлик билан уйларига қайтишлари эҳтимолдан йироқ, дейди Шарқшунослик маркази тадқиқотчиси Данила Крилов. "Катта эҳтимол билан бир араб давлатидан бошқасига - Сурияга ўтиш билан боғлиқ найранг бўлади. Россия Мудофаа вазирлиги Ироқдан Америка қўшинлари Суриядаги базаларга кўчиб ўтганлиги тўғрисида бир неча бор хабар берган", - дейди эксперт.Ироқдаги штаб-квартираси ва разведка маълумотларини йиғиш марказлари ҳарбийлардан дипломатик блокга ўтказилиши эҳтимоли катта. "Америкаликлар дипломатик иммунитетдан разведка ва бошқа махсус хизматлар учун фойдаланиши азалдан маълум эди", - деб қўшимча қилади Крилов.Эътибор - ХитойгаУлар бошқа минтақаларга эътибор бермасдан, терроризмга қарши курашган вақтда, Хитой Узоқ Шарқда куч тўплади, деб ҳисобламоқда кўпгина америкаликлар. Энди бу АҚШ учун асосий таҳдид ва барча кучлар у ерга ташланиши керак. Бир мунча вақтдан бери Марказий эмас, Тинч океани ҳарбий қўмондонлиги биринчи ўринда.Буюк державаларнинг Хитой билан тўқнашувининг янги даври мантиғи АҚШ ўз мақсадларини қайта кўриб чиқишга ва диққат марказини ўзгартиришга мажбур қилмоқда, дейди ИМИ МГИМО қошидаги Америка тадқиқотлари маркази директори Максим Сучков. "Яқин Шарқ узоқ вақтдан бери Вашингтонни қийнаб келмоқда, аммо Обама ва Трампнинг у ерда ҳарбий мавжудлигини қандайдир тарзда оптималлаштиришга уринишлари Пентагоннинг қаршиликларига дуч келди" – деди у.Агар чизиқ чизилса, натижалар муваффақиятли эмаслиги кўринади: америкаликлар Ироқда мустақил ишлайдиган мудофаа тизимини қуришга муваффақ бўлмадилар. Уларнинг кетиши билан тинчлик ва осойишталик бўлмади, террорчилик хавфи йўқолмади. Америкалик инструкторлар ва маслаҳатчилар янги шароитда қандайишлашини вақт кўрсатади.* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
https://sputniknews.uz/20210714/aqsh-oz-qoshinlarining-95-foizini-afgonistondan-chiqardi-19671733.html
https://sputniknews.uz/20210716/markaziy-osiyoda-hech-kim-oz-hududida-aqsh-harbiy-bazalarini-joylashtirmoqchi-emas--rf-tiv-19717307.html
https://sputniknews.uz/20210716/aqsh-ozbekiston-afgoniston-pokiston-yangi-maslahatlashuvlar-platformasi-19714754.html
https://sputniknews.uz/20210705/aqsh-harbiylari-afgonistondagi-eng-katta-aviabazani-qanday-tark-etdi-19549255.html
https://sputniknews.uz/20210702/hafta-oxirigacha-aqsh-shoshilinch-ravishda-afgonistondan-oz-qoshinlarini-olib-chiqadi-19517948.html
https://sputniknews.uz/20210702/tojikiston-qozogiston-va-ozbekiston-aqsh--9-ming-afgonni-vaqtincha-joylashtirishni-soramoqda-19514007.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Софья Мельничук
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0f/15604137_0:0:151:150_100x100_80_0_0_7c2b845c3adfc31aa14cb9cab631610e.jpg
Софья Мельничук
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0f/15604137_0:0:151:150_100x100_80_0_0_7c2b845c3adfc31aa14cb9cab631610e.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16043499_28:0:1171:857_1920x0_80_0_0_e656c90d8a25125caf3ab9d7071ff3ea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Софья Мельничук
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0f/15604137_0:0:151:150_100x100_80_0_0_7c2b845c3adfc31aa14cb9cab631610e.jpg
аналитика, ақш, хитой, россия
аналитика, ақш, хитой, россия
АҚШ ҳарбийлари Россияга яқинроқ жойлашишга тайёрланмоқда
18:38 28.07.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) АҚШ тобора Яқин Шарқдан узоқлашмоқда. Афғонистондан контингент олиб чиқилди, Ироқдаги ҳарбий миссия якунига етмоқда.
София Мельничук, Ксения Мельникова. АҚШ тобора Яқин Шарқдан узоқлашмоқда. Афғонистондан контингент олиб чиқилди, Ироқдаги ҳарбий миссия якунига етмоқда. Террорчилик мағлуб бўлди, деб таъкидламоқда расмийлар. Аммо бу сўзлар фақат сиёсий парда бўлиб чиқиши мумкин. Ҳозир америкалик аскарларни қаерга жўнатишади ва ироқликларни тинч ҳаёт кутмоқдами? Бу жавобларни РИА Новости ўрганиб чиқди.
"Ироқ Яқин Шарқда АҚШ учун жуда муҳим ва биз унинг фаолиятида бутун карьерам давомида фаол қатнашганмиз", - Жо Байден Оқ уйда Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Каземи билан учрашувини бошлади. 2003 йилда америкаликлар мамлакатга бостириб кирганида амалдаги президент сенатор бўлган эди.
Илк бор Оқ уй 2010 йилда Ироқда ҳарбий ҳаракатлар тугаганини эълон қилди. Байден ўша вақтда вице-президент бўлган. Аммо тўрт йил ўтиб, ИД* га қарши "Қатъий журъат" операцияси бошланди.
Энди Жо Байден мамлакатда ҳарбий миссия тугаганлигини расман эълон қилди. "Ироқдаги ролимиз мавжуд бўлишлик, машғулотларни давом эттириш ва Ироқ хавфсизлик кучларига ёрдам беришдан иборат бўлади", деб тушунтирди президент.
Бошқа тафсилотлар йўқ. Байден журналистларнинг декабргача қайси қўшинлар Ироқда қолиши тўғрисида берган саволига ҳам жавоб бермади. "Бу ўша вақтдаги аниқ вазиятга боғлиқ", - деб аниқлик киритишга ҳаракат қилди Оқ уй спикери Жен Псаки.
АҚШ "Яқин Шарқдаги муаммоларни эътиборсиз қолдирмаслиги, балки уларни ҳал қилишда бошқача ёндашиши керак", - деб таъкидланди Пентагонда. Мамлакатда озгина ҳарбийлар қолади. Бундан буён барча эътибор - "Хитой ва Россиядан келадиган таҳдидларга".
Сўнгги маълумотларга кўра, Ироқда 2500 америкалик аскар жойлашган, ўтган йил охирида президент Доналд Трамп контингентни қисқартирганди. Американинг ягона базаси Айн ал-Ассад - Бағдоддан 160 км шимолда жойлашган.
2017 йилда ИД* устидан эълон қилинган ғалабага қарамай, терактлар давом этмоқда. Ўтган ҳафта террорчилар Бағдоддаги бозор яқинида автобусда содир этилган портлаш учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишди. Камида 30 киши ҳалок бўлди.
Америкаликлар Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган жангари бўлинмаларга ҳужум қилмоқда. Март ойида Айн ал-Ассад ракеталар билан ўққа тутилди, бир киши ҳалок бўлди. Май ойида базага портловчи моддалар билан пилотсиз учар қурилма ҳужум қилди, июлда - яна ракеталар, уч киши яраланди.
Мустафо ал-Каземи Вашингтонга дўстона бош вазир ҳисобланади. У Эрон билан боғлиқ гуруҳларни тинчлантиришга уринди. Шу билан бирга у яқинда Америка авиациасининг Сурия чегараси яқинида эронпараст тузилмаларга қарши ҳужумларини Ироқ суверенитетини бузилмоқда, деб қоралади.
АҚШ ўз навбатида бош вазирнинг мамлакатни тиклашдаги муваффақиятларини қайд этди. Июн ойида Иордания Қироли Абдулла II ва Миср президенти 1990 йиллардан бери мамлакатга ташриф буюрган биринчи Миср раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сиси Боғдодга келди.
Шунингдек, АҚШ халқаро COVAX дастури орқали Ироққа 500 минг доза Pfizer вакцинасини етказиб беришни ваъда қилди. Препарат яқин икки ҳафта ичида келади, деди Байден. Минтақада касалланиш даражаси ошди, бунинг устига касалхоналарда ёнғинлар тез-тез юз бермоқда. Бундан ташқари, Вашингтон октябр ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатиш бўйича БМТ миссияси учун - 5,2 миллион доллар ажратади. Экспертларнинг фикрига кўра, ал-Каземида жуда яхши имконият бор.
Бироқ АҚШнинг Ироқдан тўлиқ чиқиб кетиши ҳақида гап кетмаяпти, дейди РИА Новости суҳбатлашган мутахассислар.
Вашингтон ушбу муҳим стратегик платформа учун узоқ вақтдан бери курашиб келади, дейди сиёсатшунос, Россия Халқаро ишлар кенгашининг эксперти Елена Супонина. Унинг фикрича, қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги баёнотлар "сиёсий парда", чунки америкалик сайловчиларга берилган ваъдалар бажарилиши керак.
Ироқ жамоатчилик фикри ҳам муҳим. "Маҳаллий сиёсатчилар Мустафо ал-Каземига босим ўтказмоқда. Мамлакатдаги сиёсий вазият осон эмас, бош вазирнинг мавқеи унчалик кучли эмас", - дейди у.
Етти йил олдин, АҚШ Ироққа қайтгач, терроризмга қарши кураш ҳақиқат эди, деб эслатади шарқшунос ва публицист Алексей Онтиков. "Америкаликлар ИД* устидан ғалаба қозонишда муҳим рол ўйнади. Албатта, уларнинг қўллаган усуллари ҳақида саволлар мавжуд, масалан, Мосулда - шаҳарни деярли бутунлай вайрон қилишди."
Ҳозир Ироқ ҳукуматининг ўзи америкаликлардан кетишни илтимос қилишди. "Дональд Трамп Ироқдаги базага келганда, АҚШ элчиси деярли Ироқ бош вазирига у ерга бориб, президент билан учрашишни буюрди. У рад этди. Бу воқеа ОАВда пайдо бўлди, катта жанжалга сабаббўлди", - дейди суҳбатдош РИА. Новостига. Кейинчалик эса Бағдод аэропортида зарба бериб Сулаймонини ўлдиришди. Яна Америка қўшинларини олиб чиқиш зарурлиги ҳақида гапира бошлашди".
Ва шунга қарамай, АҚШ ҳарбий хизматчилари зудлик билан уйларига қайтишлари эҳтимолдан йироқ, дейди Шарқшунослик маркази тадқиқотчиси Данила Крилов. "Катта эҳтимол билан бир араб давлатидан бошқасига - Сурияга ўтиш билан боғлиқ найранг бўлади. Россия Мудофаа вазирлиги Ироқдан Америка қўшинлари Суриядаги базаларга кўчиб ўтганлиги тўғрисида бир неча бор хабар берган", - дейди эксперт.
Ироқдаги штаб-квартираси ва разведка маълумотларини йиғиш марказлари ҳарбийлардан дипломатик блокга ўтказилиши эҳтимоли катта. "Америкаликлар дипломатик иммунитетдан разведка ва бошқа махсус хизматлар учун фойдаланиши азалдан маълум эди", - деб қўшимча қилади Крилов.
Улар бошқа минтақаларга эътибор бермасдан, терроризмга қарши курашган вақтда, Хитой Узоқ Шарқда куч тўплади, деб ҳисобламоқда кўпгина америкаликлар. Энди бу АҚШ учун асосий таҳдид ва барча кучлар у ерга ташланиши керак. Бир мунча вақтдан бери Марказий эмас, Тинч океани ҳарбий қўмондонлиги биринчи ўринда.
Буюк державаларнинг Хитой билан тўқнашувининг янги даври мантиғи АҚШ ўз мақсадларини қайта кўриб чиқишга ва диққат марказини ўзгартиришга мажбур қилмоқда, дейди ИМИ МГИМО қошидаги Америка тадқиқотлари маркази директори Максим Сучков. "Яқин Шарқ узоқ вақтдан бери Вашингтонни қийнаб келмоқда, аммо Обама ва Трампнинг у ерда ҳарбий мавжудлигини қандайдир тарзда оптималлаштиришга уринишлари Пентагоннинг қаршиликларига дуч келди" – деди у.
Агар чизиқ чизилса, натижалар муваффақиятли эмаслиги кўринади: америкаликлар Ироқда мустақил ишлайдиган мудофаа тизимини қуришга муваффақ бўлмадилар. Уларнинг кетиши билан тинчлик ва осойишталик бўлмади, террорчилик хавфи йўқолмади. Америкалик инструкторлар ва маслаҳатчилар янги шароитда қандайишлашини вақт кўрсатади.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.