https://sputniknews.uz/20210702/tojikiston-qozogiston-va-ozbekiston-aqsh--9-ming-afgonni-vaqtincha-joylashtirishni-soramoqda-19514007.html
Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон: АҚШ 9 минг афғонни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда
Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон: АҚШ 9 минг афғонни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 9 мингга яқин афғонни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда. 02.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-02T13:35+0500
2021-07-02T13:35+0500
2021-07-02T14:07+0500
дунёда
ўзбекистон
қозоғистон
ақш
тожикистон
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19437447_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_8cc39c105320027ec9e38b5a1b236065.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Афғонистондан чиқиб кетаётган АҚШ қўшинлари Тожикистон ва Ўзбекистон билан хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди.АҚШ Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан америкаликларга ёрдам берган 9 мингга яқин афғонларни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда, деб хабар берди Bloomberg ўз манбасига асосан.Бундан ташқари, Вашингтон Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудларидан разведка операцияларини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Айни пайтда давлатлар тегишли келишув лойиҳаси тафсилотлари бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея таъкидламоқда Bloomberg. Эсталиб ўтамиз, Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказди.АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон томонидан узоқ вақт давомида амалга оширилаётган, Афғонистонда ишончли тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар учун Абдулазиз Камиловга миннатдорлик билдирди.Шунингдек Ўзбекистоннинг Афғонистон билан сиёсий ва иқтисодий йўналишда ҳамкорлик қилишга қаратаётган эътиборини қўллаб-қувватлади ва ушбу ишлар келажакда Марказий ва Жанубий Осиёга фаравонлик олиб келишига ҳисса қўшишига ишонч билдирди. Учрашув давомида Блинкен бу йил АҚШ ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йилллигини нишонлашини ҳамда АҚШ Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш истагида эканини маълум қилди. Шунингдек давлат котиби Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, жумладан инсон ҳуқуқлари ва демократия мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Энтони Блинкен Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ўзаро муносабатларни яхшилашга қаратилган ташаббусларини юқори баҳолади ва АҚШ ҳамда Ўзбекистоннинг С5+1 форматидаги фаол ҳамкорлигини қайд этиб ўтди.
https://sputniknews.uz/20210702/abdulaziz-kamilov-aqsh-davlat-kotibi-entoni-blinken-bilan-uchrashdi-19508013.html
ўзбекистон
қозоғистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19437447_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_d3edafef696fa59c612f96477a79f8a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ўзбекистон, қозоғистон, ақш, тожикистон, афғонистон
дунёда, ўзбекистон, қозоғистон, ақш, тожикистон, афғонистон
Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон: АҚШ 9 минг афғонни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда
13:35 02.07.2021 (янгиланди: 14:07 02.07.2021) АҚШ Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 9 мингга яқин афғонни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Афғонистондан чиқиб кетаётган АҚШ қўшинлари Тожикистон ва Ўзбекистон билан хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди.
АҚШ Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан америкаликларга ёрдам берган 9 мингга яқин афғонларни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда, деб хабар берди Bloomberg ўз манбасига асосан.
Бундан ташқари, Вашингтон Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудларидан разведка операцияларини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Айни пайтда давлатлар тегишли келишув лойиҳаси тафсилотлари бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея таъкидламоқда Bloomberg.
Эсталиб ўтамиз, Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказди.
АҚШ Давлат котиби Ўзбекистон томонидан узоқ вақт давомида амалга оширилаётган, Афғонистонда ишончли тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар учун Абдулазиз Камиловга миннатдорлик билдирди.
Шунингдек Ўзбекистоннинг Афғонистон билан сиёсий ва иқтисодий йўналишда ҳамкорлик қилишга қаратаётган эътиборини қўллаб-қувватлади ва ушбу ишлар келажакда Марказий ва Жанубий Осиёга фаравонлик олиб келишига ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Учрашув давомида Блинкен бу йил АҚШ ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йилллигини нишонлашини ҳамда АҚШ Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш истагида эканини маълум қилди.
Шунингдек давлат котиби Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, жумладан инсон ҳуқуқлари ва демократия мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Энтони Блинкен Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ўзаро муносабатларни яхшилашга қаратилган ташаббусларини юқори баҳолади ва АҚШ ҳамда Ўзбекистоннинг С5+1 форматидаги фаол ҳамкорлигини қайд этиб ўтди.