https://sputniknews.uz/20210715/shimoliy-oqim-2-dushmani-germaniyada-shitob-bilan-yutqazmoqda-19697639.html
“Шимолий оқим-2” душмани Германияда шитоб билан ютқазмоқда
“Шимолий оқим-2” душмани Германияда шитоб билан ютқазмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Германияда аёллар салтанати тузилмади – уч ой илгари ҳаммаси шунга қараб кетаётгандек бўлиб кўринаётганди, яъни кузда Ангела... 15.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-15T16:49+0500
2021-07-15T16:49+0500
2023-04-05T18:34+0500
колумнистлар
германия
шимолий оқим-2
ангела меркель
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0f/19694191_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_4238a40f535f1583ea7bad094cbd0826.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Германияда аёллар салтанати тузилмади – уч ой илгари ҳаммаси шунга қараб кетаётгандек бўлиб кўринаётганди, яъни кузда Ангела Меркелни янги фрау канцлер эгаллайди.40 ёшли Анналена Бербокни канцлер лавозимига номзод қилиб кўрсатган “яшиллар” партияси жадал машҳурликка эриша бошлади. Боз устига қайсидир пайт унинг рейтинглари ҳатто ҳозир ҳукмрон бўлган Христиан-демократик иттифоқи-Христиан-социал иттифоқи (ХДИ-ХСИ) рейтингларини ортда қолдирганди ва 30 фоизлик нуқтага етганди. Сентябрда режалаштирилган сайловлардан кейин “яшиллар” нафақат янги ҳукмрон коалицияга кириши, балки у ерда асосий куч бўлиб, канцлер курсисига эгалик қилишлари эҳтимоли кўпроқ бўлиб туюларди.Лекин Анналена Бербокнинг парвози унинг қулаши сингари тез бўлди. Устига устак, ҳозирча ё тўхтагани ёки тўхтамагани маълум эмас. Бербокни немис ОАВлари шунчалик кўп айлантира бошлашдики, у ҳар ерда кўпайиб кетди. Халқнинг эса ундан ҳафсаласи пир бўла бошлади. Албатта, бунга унинг таржимаи ҳолида пайдо бўлган қарама-қаршиликлар ҳам (у аслида ҳеч қачон таркибида бўлмаган ташкилотлар каби), декларациясида кўрсатилмаган партия тўловлари ҳам, унинг китобидаги кўчирмакашлик ҳам ёрдамлашди. Гуноҳлар унчалик оғир эмас, бироқ улар мажмуаси “яшиллар” учун ёқимсиз таъсирни келтириб чиқарди: ҳозир уларнинг рейтинги 17-20 фоиз атрофида ва яна жиддий пастга қулаши мумкин. “Яшиллар” учун энг ёқимсизи эса – ҳукмрон партиянинг позициялари қайта тиклана бошлади.Ҳа, ХДИ-ХСИда Меркелникидек 35 фоиз ва юқорироғи йўқ, лекин ҳозирги вақтда 28 ҳам ёмон эмас. Деярли бир хонали рақамгача тушиб кетган Германия социал-демократик партияси (ГСДП) кутилмаганда йўқотилган овозларнинг бир қисмини қайтаришга муваффақ бўлди. Мана энди унинг кучи “яшиллар”ники билан тенглаша бошлади. Бу сентябрдаги сайловлардан кейин ҳозирги коалиция сақланиб қолишини англатмайди, унинг парчаланиши Меркелнинг кетиши сингари олдинган маълум. Бироқ тирилган социал-демократлар ва Меркель вориси Амин Лашетга бўлган хуш кўришнинг ўсиши ҳар қандай ҳолатда янги коалицияни эски партиялар шакллантиришини кўрсатмоқда.“Яшиллар”ни, албатта, коалицияга чақиришади – лекин фақат бош ролларга эмас (агар ҳозирги тенденция давом этса, ҳатто иккинчи даражали ролга чақиришмайди). Ва бу ўта муҳим, жумладан, Россия учун.Чунки “яшиллар” ҳозир очиқчасига натопараст ўйинини ўйнамоқда. Йўқ, “яшиллар” милитарчи бўлмади – бироқ партия глобалистик лойиҳалар ва тузилмаларига шунчалик жипсланганки, аслида, Россия-Германия муносабатларини йўлга қарши ўйнашади. Бу “Шимолий оқим-2” тарихида янада аниқроқ намоён бўлмоқда, устига устак, унинг ҳамма аргументлари, жумладан, экологик, ошкора қуруқ гапларга асосланган.Газ қувури Украина хавфсизлигига таҳдид солади, дейди Бербок – мана, буни Путин ҳам тасдиқлаганмиш (равшанки, бу уйдирма). Ва у ЕИнинг ташқи сиёсий ва унинг “шарқий қўшнилари” – яъни ўша Украина манфаатларига жавоб бермайди. Европанинг ташқи сиёсий манфаатларига нима ўзи жавоб беради? Америка суюлтирилган табиий газини харид қилишми? Украинани атлантизациялаштиришнинг ақлдан ташқари режаларини қўллашми?Бундан ташқари, Бербок ҳисоблайдики, ШО-2 “Европа энергетика суверенитетига халақит беради” – лекин ЕИ энергетика суверенитетини таъминлаш мумкин, агар барча энергетика манбаларидан воз кечилса (АЭСдан бошлаб табиий газгача). Яшил энергетика нафақат жуда қиммат, балки ҳар ҳолда оддий энергетиканинг ўрнини босишга қодир эмас. Буни аксарият немислар жуда яхши тушунади – барчани “яшил келажак”нинг муқобили йўқлигига ишонтираётган глобалчиларнинг тарғибот саъй-ҳаракатларига қарамасдан.Рейтинглар қулаши “яшиллар” томонидан оғриқ билан қабул қилинмоқда – улар аллақачон Бербокка нисбатан таъқиб қилиш, унга айнан аёл бўлган қўпол муносабатда бўлиш ҳақида гапиришмоқда... Яъни яна феминизмдан фойдаланишмоқда – Меркелнинг 16 йиллик бошқарувидан кейин жуда арзон бўлиб кўринади. Бунга ўхшаш фикрларга бундестаг раиси Волфганг Шойбле яхши жавоб қайтарди. У эски мақолни эслатди: “агар иссиққа тоқатингиз бўлмаса, ошхонада сиз қиладиган юмуш йўқ”. Ҳақиқатдан ҳам сайловолди кампанияси Анналена Бербок учун жуда оғир бўлган.“Яшиллар” шунчаки тизим ўйинчиларидан бири, жуда сезиларли хорижий таъсир остида бўлган бўлсада. Лекин бу немис элитаси атай олмадиган тузилмалар таъсири – атлантик, глобалистик. Шунинг учун бу жой учун етишган “яшилларни” бу ерга секинлик билан кўтаришмоқда – жиддий одамларнинг кичик ҳамкори. Улар Меркель кетганидан кейин ҳам Германияни бошқаришади – ўша Волфанг Шойбле каби. 78 ёшли сиёсатчининг Меркель пайдо бўлишига қадар канцлер бўлишга ажойиб имкониятлари бор эди.Ангела унинг йўлида тўғоноқ бўлди, лекин у ҳам таъсири, ҳам амбицияларини сақлаб қолди. Ҳеч қаерга кетишни ўйламаяпти – ҳозир мамлакатда “иккинчи рақамли киши” (бундестаг раҳбари лавозими немис конституциясига кўра канцлер лавозимидан юқорироқ) яна парламентга интилмоқда. Кейин ҳам Германияни йўналтириш учун – бу ахир жиддий иш, “яшил” Анналена учун эмас.
https://sputniknews.uz/20210603/shimoliy-oqim-2ga-qarshi-songgi-jang-boshlandi--19077729.html
https://sputniknews.uz/20210420/germaniya-shimoliy-oqim-2-qurilishi-tarafdori--merkel--18414882.html
https://sputniknews.uz/20210513/milliardlab-evroni-kokka-sovurish-oktyabrgacha-shimoliy-oqim-2ni-qurib-bitkazishadimi-18716485.html
https://sputniknews.uz/20210520/oqim-keyinga-qolsin-baydenga-putin-bilan-uchrashuvda-germaniya-kerak-18830276.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0f/19694191_252:0:2983:2048_1920x0_80_0_0_d7f43b0d732220a7f5cd68a23ee47ea3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
колумнистлар, германия, шимолий оқим-2, ангела меркель, россия
колумнистлар, германия, шимолий оқим-2, ангела меркель, россия
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Германияда аёллар салтанати тузилмади – уч ой илгари ҳаммаси шунга қараб кетаётгандек бўлиб кўринаётганди, яъни кузда Ангела Меркелни янги фрау канцлер эгаллайди.
40 ёшли Анналена Бербокни канцлер лавозимига номзод қилиб кўрсатган “яшиллар” партияси жадал машҳурликка эриша бошлади. Боз устига қайсидир пайт унинг рейтинглари ҳатто ҳозир ҳукмрон бўлган Христиан-демократик иттифоқи-Христиан-социал иттифоқи (ХДИ-ХСИ) рейтингларини ортда қолдирганди ва 30 фоизлик нуқтага етганди. Сентябрда режалаштирилган сайловлардан кейин “яшиллар” нафақат янги ҳукмрон коалицияга кириши, балки у ерда асосий куч бўлиб, канцлер курсисига эгалик қилишлари эҳтимоли кўпроқ бўлиб туюларди.
Лекин Анналена Бербокнинг парвози унинг қулаши сингари тез бўлди. Устига устак, ҳозирча ё тўхтагани ёки тўхтамагани маълум эмас. Бербокни немис ОАВлари шунчалик кўп айлантира бошлашдики, у ҳар ерда кўпайиб кетди. Халқнинг эса ундан ҳафсаласи пир бўла бошлади. Албатта, бунга унинг таржимаи ҳолида пайдо бўлган қарама-қаршиликлар ҳам (у аслида ҳеч қачон таркибида бўлмаган ташкилотлар каби), декларациясида кўрсатилмаган партия тўловлари ҳам, унинг китобидаги кўчирмакашлик ҳам ёрдамлашди. Гуноҳлар унчалик оғир эмас, бироқ улар мажмуаси “яшиллар” учун ёқимсиз таъсирни келтириб чиқарди: ҳозир уларнинг рейтинги 17-20 фоиз атрофида ва яна жиддий пастга қулаши мумкин. “Яшиллар” учун энг ёқимсизи эса – ҳукмрон партиянинг позициялари қайта тиклана бошлади.
Ҳа, ХДИ-ХСИда Меркелникидек 35 фоиз ва юқорироғи йўқ, лекин ҳозирги вақтда 28 ҳам ёмон эмас. Деярли бир хонали рақамгача тушиб кетган Германия социал-демократик партияси (ГСДП) кутилмаганда йўқотилган овозларнинг бир қисмини қайтаришга муваффақ бўлди. Мана энди унинг кучи “яшиллар”ники билан тенглаша бошлади. Бу сентябрдаги сайловлардан кейин ҳозирги коалиция сақланиб қолишини англатмайди, унинг парчаланиши Меркелнинг кетиши сингари олдинган маълум. Бироқ тирилган социал-демократлар ва Меркель вориси Амин Лашетга бўлган хуш кўришнинг ўсиши ҳар қандай ҳолатда янги коалицияни эски партиялар шакллантиришини кўрсатмоқда.
“Яшиллар”ни, албатта, коалицияга чақиришади – лекин фақат бош ролларга эмас (агар ҳозирги тенденция давом этса, ҳатто иккинчи даражали ролга чақиришмайди). Ва бу ўта муҳим, жумладан, Россия учун.
Чунки “яшиллар” ҳозир очиқчасига натопараст ўйинини ўйнамоқда. Йўқ, “яшиллар” милитарчи бўлмади – бироқ партия глобалистик лойиҳалар ва тузилмаларига шунчалик жипсланганки, аслида, Россия-Германия муносабатларини йўлга қарши ўйнашади. Бу “Шимолий оқим-2” тарихида янада аниқроқ намоён бўлмоқда, устига устак, унинг ҳамма аргументлари, жумладан, экологик, ошкора қуруқ гапларга асосланган.
Газ қувури Украина хавфсизлигига таҳдид солади, дейди Бербок – мана, буни Путин ҳам тасдиқлаганмиш (равшанки, бу уйдирма). Ва у ЕИнинг ташқи сиёсий ва унинг “шарқий қўшнилари” – яъни ўша Украина манфаатларига жавоб бермайди. Европанинг ташқи сиёсий манфаатларига нима ўзи жавоб беради? Америка суюлтирилган табиий газини харид қилишми? Украинани атлантизациялаштиришнинг ақлдан ташқари режаларини қўллашми?
Бундан ташқари, Бербок ҳисоблайдики, ШО-2 “Европа энергетика суверенитетига халақит беради” – лекин ЕИ энергетика суверенитетини таъминлаш мумкин, агар барча энергетика манбаларидан воз кечилса (АЭСдан бошлаб табиий газгача). Яшил энергетика нафақат жуда қиммат, балки ҳар ҳолда оддий энергетиканинг ўрнини босишга қодир эмас. Буни аксарият немислар жуда яхши тушунади – барчани “яшил келажак”нинг муқобили йўқлигига ишонтираётган глобалчиларнинг тарғибот саъй-ҳаракатларига қарамасдан.
Рейтинглар қулаши “яшиллар” томонидан оғриқ билан қабул қилинмоқда – улар аллақачон Бербокка нисбатан таъқиб қилиш, унга айнан аёл бўлган қўпол муносабатда бўлиш ҳақида гапиришмоқда... Яъни яна феминизмдан фойдаланишмоқда – Меркелнинг 16 йиллик бошқарувидан кейин жуда арзон бўлиб кўринади. Бунга ўхшаш фикрларга бундестаг раиси Волфганг Шойбле яхши жавоб қайтарди. У эски мақолни эслатди: “агар иссиққа тоқатингиз бўлмаса, ошхонада сиз қиладиган юмуш йўқ”. Ҳақиқатдан ҳам сайловолди кампанияси Анналена Бербок учун жуда оғир бўлган.
“Яшиллар” шунчаки тизим ўйинчиларидан бири, жуда сезиларли хорижий таъсир остида бўлган бўлсада. Лекин бу немис элитаси атай олмадиган тузилмалар таъсири – атлантик, глобалистик. Шунинг учун бу жой учун етишган “яшилларни” бу ерга секинлик билан кўтаришмоқда – жиддий одамларнинг кичик ҳамкори. Улар Меркель кетганидан кейин ҳам Германияни бошқаришади – ўша Волфанг Шойбле каби. 78 ёшли сиёсатчининг Меркель пайдо бўлишига қадар канцлер бўлишга ажойиб имкониятлари бор эди.
Ангела унинг йўлида тўғоноқ бўлди, лекин у ҳам таъсири, ҳам амбицияларини сақлаб қолди. Ҳеч қаерга кетишни ўйламаяпти – ҳозир мамлакатда “иккинчи рақамли киши” (бундестаг раҳбари лавозими немис конституциясига кўра канцлер лавозимидан юқорироқ) яна парламентга интилмоқда. Кейин ҳам Германияни йўналтириш учун – бу ахир жиддий иш, “яшил” Анналена учун эмас.