Германия “Шимолий оқим-2” қурилиши тарафдори – Меркель

Oбуна бўлиш
"ШО-2" атрофида пайдо бўлган барча тортишувлар – Москва ва Европа малакатлари орасидаги сиёсий кураш оқибатидир, -.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Германия “Шимолий оқим-2” қурилиши ва Россия билан савдо муносабатларини ривожлантириш тарафдори деди Ангела Меркель Еворопа Иттифоқи парламентлар ассамблеяси (ПАСЕ) йиғилишида.
Меркель айтишига кўра, ушбу лойиҳа атрофида пайдо бўлган барча тортишувлар – Москва ва Европа малакатлари орасидаги сиёсий кураш оқибатидир.
“Айтмоқчиман-ки, “Шимолий оқим-1” орқали келаётган газ ёки Украина ёки Туркия орқали ўтган газ қувуридан келаётган газдан ёмон эмас”, - деди Меркель.
Германия канцлери айтишига кўра, 2019 йилда қабул қилинган газ директивасига кўра, унга Учинчи энергопакет қоидаларини татбиқ этиш ёки этмасликни денгиз орқали газ қувури кириб келган Европа давлатининг ўзи ҳал қилади.
Россия Давлат Думасининг энергетика қўмитаси раҳбари Павел Завальный “Шимолий оқим-2” ёз охирига қадар қуриб битказилишини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Шимолий оқим-2” йилига 55 миллиард метр куб газ ўтказиш қобилиятига эга бўлга иккита газ қувуридан иборат бўлиб, Россидан бошланади ва Болтиқ денгизи орқали Германя ҳудудига қадар етиб боради.
Логотип проекта Северный поток - 2 на одной из труб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Ҳаммаси Москванинг “ўзини тутишига” боғлиқ: немислар “Шимолий оқим-2”ни тўхтатадими?
АҚШ ушбу лойиҳага кескин қарши чиқмоқда ва 2019 йилнинг декабридан бошлаб лойиҳада иштирок этаётган барча компанияларга қарши қаттиқ санкциялар қўллай бошлаган. Оқибатда Швейцариянинг қувур ётқизувчи Allseas компанияси ишини тўхтатишга мажбур бўлган эди.
Россия ушбу лойиҳадан фақат иқтисодий мақсад йўлида фойдаланишни ният қилганини бир неча бор таъкидлашига қарамасдан АҚШ, Украина, Польша ва Болтиқбўйи давлатлари “Шимолий оқим-2” қурилишини тўхтатиб қолишга ҳаракат қилишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0