https://sputniknews.uz/20210520/oqim-keyinga-qolsin-baydenga-putin-bilan-uchrashuvda-germaniya-kerak-18830276.html
“Оқим” кейинга қолсин. Байденга Путин билан учрашувда Германия керак
“Оқим” кейинга қолсин. Байденга Путин билан учрашувда Германия керак
Sputnik Ўзбекистон
Америкаликларнинг “Шимолий оқим-2”нинг немис иштирокчиларига қарши янги санкциялардан воз кечиши борасидаги хабар тарқалди. 20.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-20T17:29+0500
2021-05-20T17:29+0500
2023-04-05T18:33+0500
колумнистлар
ақш
владимир путин
германия
шимолий оқим-2
жо байден
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/14/18830171_0:83:3072:1811_1920x0_80_0_0_224400f6b81ecc103c7550457c338233.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Путин ва Байден саммити яқинлашгани сари Вашингтон ўйналмаган “ставка”лардан бўйиб товлаб, ўзининг музокаралар позициясини мустаҳкамлашга уринмоқда. Янги Америка маъмуриятининг Россия билан биринчи мулоқоти арафасида – кеча Рейкявикда бўлиб ўтган Сергей Лавровнинг АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралари – америкаликларнинг “Шимолий оқим-2”нинг немис иштирокчиларига қарши янги санкциялардан воз кечиши борасидаги маълумот сиздирилди.Бу тасодифий ўхшашлик эди: Давлат департаментинингн конгрессга йўллайдиган маърузаси кутилаётганди, унда газ қувури қурилиши ва фойлаланишига алоқадор барчани, жумладан, ШО-2 оператори - Nord Stream 2 AG немис компаниясини жазолаш зарурлиги тўғрисида декабрь ойида қабул қилинган қарор қандай ижро этилаётгани хусусида ҳисобот берилиши керак эди. Бирдан маълум бўладики, унга қарши санкция бўлмайди. Ҳатто бу ҳақдаги норасмий сиздирилган маълумотлар АҚШда Байден душманларининг ғазабига сабаб бўлди: қандай қилиб, ҳамиша ва ҳар ерда руслар ва уларнинг ҳамтовоқларига қарши курашишни ваъда қилишганди, бунинг ўрнига эса...“Демак, бир гуруҳ руслар қувурларимизни тўхтатиб қўйиши мумкин, биз эса уларнинг қувур қурилишларига халал беролмаймиз”, - дея ёзади “National Review” яқинда Американинг “Colonial Pipeline” қувурига уюштирилган хакерлик ҳужумини назарда тутган ҳолда. Ҳужумда дарҳол “рус изи” борлигини уйдириб чиқаришди. Сенатор Тед Круз эса умуман шундай дедики, “холис айтадиган бўлсак, Байден маъмурияти ҳозирги давр тарихидаги энг руспараст бўлиб бормоқда”:“Ажойиб. АҚШ қонунларига хилоф равишда Байден Путинга қувурни қуришда кўмаклашмоқда”.Албатта, “руслар” бу ерда Америка ичидаги сиёсий кураш учун восита сифатида лозим, холос. Республикачи Круз шунчаки тўрт йил ичида Трампни “Кремль одами” деб таъқиб қилингани учун демократик маъмуриятдан ўч олмоқда. Лекин демократлар учун ички сиёсий мулоҳазалар ўта аҳамиятли эмас. Яқинда орада бўлиб ўтадиган йирик сайловларгача бир ярим йил бор, Ишда Кремлни айблашга овора бўлмаса ҳам бўлади. Боз устига ҳамма, жумладан, республикачилар ҳам тушунишади: Байден янги санкцияларни умуман Путинни кўнглини овлаш учун эмас, балки Берлин билан муносабатларини мураккаблаштирмаслик учун киритиш хоҳламайди.Янги санкциялар АҚШнинг Россия билан муносатлари жиҳатидан нималарни берган бўларди? Ҳеч нима. Америкаликлар аллақачон “Шимолий оқим-2”ни барбод қилиш учун ҳамма эҳтимолий дастакларни ушлаб чиқяпти. Аммо улар фақат қурилишнинг чўзилишига эришишди. Лекин немисларни ундан фойдаланиш режаларидан воз кечишга мажбур қилишолмайди. Агар Байден Путин билан учрашиш арафасида янги сакцияларни қўллаганда, Россия президенти ҳеч ажабланмасди. Бироқ Германия Американинг унинг манфаатлари ва позициялари билан ҳисоблашишни истамаслигининг навбатдаги далилини оларди. Ахир Владимир Путин ҳамма вақт айнан шу ҳақда гапириб келяпти-ку.Шу билан бирга, янги санкциялар Берлин позициясини ўзгартирмаган бўларди, аксинча, улар Америка диктатига қатъий жавоб қайтириш зарурлигини айтаётган ва Вашингтон талабларига бўйсинмаётганларни кучайтирган бўларди, холос. Германияда амалда сайловолди жараёнлари кетаётганини инобатга олган ҳолда, америка санкциялари, аслида, Американинг фаворитларига қарши ўйнаган бўларди. “Яшиллар” Американинг немис компанияларига қарши санкцияларини қўллаб-қувватлай олмаган бўлишарди. “Шимолий оқим-2”га қарши салбий муносатда бўлишларига қарамасдан бу миллатга қарши ва европага қарши кўринган бўларди. Шундай экан Вашингтон янги санкциялари билан ўзининг “яшил” тарафдорларини Америка аралашувини қоралашга отлантирган бўлади. АҚШга бунинг нима кераги бор? Устига устак мамлакатда аҳолиснинг учдан икки қисми Россия билан яхши муносабатлар тарафдори бўлган жойдаги сайловолди вазият, АҚШ томонидан таҳдидни кўраётганлар сони эса аллақачон “айёр Россия”дан ҳадиксираётганлар сонидан ошган.Мана шунинг учун ҳам Байден шундай оддий бўлмаган даврда муносабатларни кескинлаштиришни истамайди. Аксинча, ўзининг июндаги Европага сафари чоғида барчага (америкаликларга ҳам, европаликларга ҳам, Россияга ҳам) атлантик бирдамлик қайта тиклангани, Америка ва Европа яна бирга эканини намойиш этмоқчи. Жумладан, Москвага қарама-қаршиликда ҳам, глобал масалалар юзасидан ҳам, Украина каби энг муҳим мавзулар юзасидан ҳам.Америка барибир “Шимолий оқим-2”ни тўхтата олмаслигида унга қарши янги санкциялардан воз кечиш унинг манфаатлари нуқтаи назаридан тамоман оқилона қадам. Штатлар шундоқ ҳам аввалдан ундан қатнашаётган немислар ва бошқа европаликлар (италянлар, французлар, австрияликлар)ни букишнинг имкони деярли йўқлигига қарамасдан, ШО-2 га қарши кўп куч сарфлашди.Бироқ давлатнинг инқироҳ даврдаги Америка ташқи сиёсати умуман ўзининг мантиқсизлиги билан ажралиб туради, “оқимга қарши курашиш” эса бунинг намоёнларидан бири, холос. Байден хатоларни тўғирлаш, ЕИ билан муносатларни тузатишга уринмоқда – албатта, Европанинг ўз йўлини танлаш ҳуқуқини тан олиш учун эмас. Йўқ, Штатларга шунчаки кучларини бир гуруҳга жамлаши, европаликларни тинчлантиришлари, уларга ҳурмат ва фаҳмлашни кўрсатиш керак. Бу уларни нафақат Россия, балки Хитойни ҳам ушлаб туриш сиёсатининг янги шаклини имзолашларига ундаш учун керак. Европаликларнинг Америкадан норозилик кайфиятини сусайтириш, Америкага қарши кайфиятни камайтириш зарур. Уларни Москва ва Пекиннинг якка ҳокимиятчилигига қарши курашга ўзлари билан судрашлари лозим.Режа, очиғини айтамиз, бир нави – лекин ким айтди, анлантика элитасининг глобалчи қисмининг яхши ва ютуқли вариантлари бор? Йўқ, Ғарб инқирозда – аммо атлантчиларнинг Германия элитасига таъсир кўрсатиш имкониятлари ҳалигача улкан. Шу боис “Шимолий оқим-2” билан ўйинлар кузда Германияда янги коалация шакллангандан сўнг давом этади. Ўша вақтга келиб қуриб битказилган қувурга немис сиёсатчилари ёрдамида халал беришга уринишади. Лекин бу немис тарихидаги янги боб бўлади, унда немисларнинг ШО-2 ни ва ҳатто умуман Россия билан муносабатларни эмас, балки ўзининг шахсий ва умумевропа суверенитенини ҳимоя қилишига тўғри келади.Манба: РИА Новости.
https://sputniknews.uz/20210513/milliardlab-evroni-kokka-sovurish-oktyabrgacha-shimoliy-oqim-2ni-qurib-bitkazishadimi-18716485.html
https://sputniknews.uz/20210420/germaniya-shimoliy-oqim-2-qurilishi-tarafdori--merkel--18414882.html
https://sputniknews.uz/20210429/bayden-aqsh-rossiya-bilan-munosabatlar-keskinlashishiga-intilmasligini-malum-qildi-18552799.html
https://sputniknews.uz/20210425/putin-va-bayden-uchrashuvi-iyun-oyida-bolib-otishi-mumkin-18486153.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/14/18830171_176:0:2907:2048_1920x0_80_0_0_117b0dc784ed5eb3d3fbbd85211225b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
колумнистлар, ақш, владимир путин, германия, шимолий оқим-2, жо байден, россия
колумнистлар, ақш, владимир путин, германия, шимолий оқим-2, жо байден, россия
“Оқим” кейинга қолсин. Байденга Путин билан учрашувда Германия керак
17:29 20.05.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Америкаликларнинг “Шимолий оқим-2”нинг немис иштирокчиларига қарши янги санкциялардан воз кечиши борасидаги хабар тарқалди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Путин ва Байден саммити яқинлашгани сари Вашингтон ўйналмаган “ставка”лардан бўйиб товлаб, ўзининг музокаралар позициясини мустаҳкамлашга уринмоқда. Янги Америка маъмуриятининг Россия билан биринчи мулоқоти арафасида – кеча Рейкявикда бўлиб ўтган Сергей Лавровнинг АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралари – америкаликларнинг “Шимолий оқим-2”нинг немис иштирокчиларига қарши янги санкциялардан воз кечиши борасидаги маълумот сиздирилди.
Бу тасодифий ўхшашлик эди: Давлат департаментинингн конгрессга йўллайдиган маърузаси кутилаётганди, унда газ қувури қурилиши ва фойлаланишига алоқадор барчани, жумладан, ШО-2 оператори - Nord Stream 2 AG немис компаниясини жазолаш зарурлиги тўғрисида декабрь ойида қабул қилинган қарор қандай ижро этилаётгани хусусида ҳисобот берилиши керак эди. Бирдан маълум бўладики, унга қарши санкция бўлмайди. Ҳатто бу ҳақдаги норасмий сиздирилган маълумотлар АҚШда Байден душманларининг ғазабига сабаб бўлди: қандай қилиб, ҳамиша ва ҳар ерда руслар ва уларнинг ҳамтовоқларига қарши курашишни ваъда қилишганди, бунинг ўрнига эса...
“Демак, бир гуруҳ руслар қувурларимизни тўхтатиб қўйиши мумкин, биз эса уларнинг қувур қурилишларига халал беролмаймиз”, - дея ёзади “National Review” яқинда Американинг “Colonial Pipeline” қувурига уюштирилган хакерлик ҳужумини назарда тутган ҳолда. Ҳужумда дарҳол “рус изи” борлигини уйдириб чиқаришди. Сенатор Тед Круз эса умуман шундай дедики, “холис айтадиган бўлсак, Байден маъмурияти ҳозирги давр тарихидаги энг руспараст бўлиб бормоқда”:
“Ажойиб. АҚШ қонунларига хилоф равишда Байден Путинга қувурни қуришда кўмаклашмоқда”.
Албатта, “руслар” бу ерда Америка ичидаги сиёсий кураш учун восита сифатида лозим, холос. Республикачи Круз шунчаки тўрт йил ичида Трампни “Кремль одами” деб таъқиб қилингани учун демократик маъмуриятдан ўч олмоқда. Лекин демократлар учун ички сиёсий мулоҳазалар ўта аҳамиятли эмас. Яқинда орада бўлиб ўтадиган йирик сайловларгача бир ярим йил бор, Ишда Кремлни айблашга овора бўлмаса ҳам бўлади. Боз устига ҳамма, жумладан, республикачилар ҳам тушунишади: Байден янги санкцияларни умуман Путинни кўнглини овлаш учун эмас, балки Берлин билан муносабатларини мураккаблаштирмаслик учун киритиш хоҳламайди.
Янги санкциялар АҚШнинг Россия билан муносатлари жиҳатидан нималарни берган бўларди? Ҳеч нима. Америкаликлар аллақачон “Шимолий оқим-2”ни барбод қилиш учун ҳамма эҳтимолий дастакларни ушлаб чиқяпти. Аммо улар фақат қурилишнинг чўзилишига эришишди. Лекин немисларни ундан фойдаланиш режаларидан воз кечишга мажбур қилишолмайди. Агар Байден Путин билан учрашиш арафасида янги сакцияларни қўллаганда, Россия президенти ҳеч ажабланмасди. Бироқ Германия Американинг унинг манфаатлари ва позициялари билан ҳисоблашишни истамаслигининг навбатдаги далилини оларди. Ахир Владимир Путин ҳамма вақт айнан шу ҳақда гапириб келяпти-ку.
Шу билан бирга, янги санкциялар Берлин позициясини ўзгартирмаган бўларди, аксинча, улар Америка диктатига қатъий жавоб қайтириш зарурлигини айтаётган ва Вашингтон талабларига бўйсинмаётганларни кучайтирган бўларди, холос. Германияда амалда сайловолди жараёнлари кетаётганини инобатга олган ҳолда, америка санкциялари, аслида, Американинг фаворитларига қарши ўйнаган бўларди.
“Яшиллар” Американинг немис компанияларига қарши санкцияларини қўллаб-қувватлай олмаган бўлишарди. “Шимолий оқим-2”га қарши салбий муносатда бўлишларига қарамасдан бу миллатга қарши ва европага қарши кўринган бўларди. Шундай экан Вашингтон янги санкциялари билан ўзининг “яшил” тарафдорларини Америка аралашувини қоралашга отлантирган бўлади. АҚШга бунинг нима кераги бор? Устига устак мамлакатда аҳолиснинг учдан икки қисми Россия билан яхши муносабатлар тарафдори бўлган жойдаги сайловолди вазият, АҚШ томонидан таҳдидни кўраётганлар сони эса аллақачон “айёр Россия”дан ҳадиксираётганлар сонидан ошган.
Мана шунинг учун ҳам Байден шундай оддий бўлмаган даврда муносабатларни кескинлаштиришни истамайди. Аксинча, ўзининг июндаги Европага сафари чоғида барчага (америкаликларга ҳам, европаликларга ҳам, Россияга ҳам) атлантик бирдамлик қайта тиклангани, Америка ва Европа яна бирга эканини намойиш этмоқчи. Жумладан, Москвага қарама-қаршиликда ҳам, глобал масалалар юзасидан ҳам, Украина каби энг муҳим мавзулар юзасидан ҳам.
Америка барибир “Шимолий оқим-2”ни тўхтата олмаслигида унга қарши янги санкциялардан воз кечиш унинг манфаатлари нуқтаи назаридан тамоман оқилона қадам. Штатлар шундоқ ҳам аввалдан ундан қатнашаётган немислар ва бошқа европаликлар (италянлар, французлар, австрияликлар)ни букишнинг имкони деярли йўқлигига қарамасдан, ШО-2 га қарши кўп куч сарфлашди.
Бироқ давлатнинг инқироҳ даврдаги Америка ташқи сиёсати умуман ўзининг мантиқсизлиги билан ажралиб туради, “оқимга қарши курашиш” эса бунинг намоёнларидан бири, холос. Байден хатоларни тўғирлаш, ЕИ билан муносатларни тузатишга уринмоқда – албатта, Европанинг ўз йўлини танлаш ҳуқуқини тан олиш учун эмас. Йўқ, Штатларга шунчаки кучларини бир гуруҳга жамлаши, европаликларни тинчлантиришлари, уларга ҳурмат ва фаҳмлашни кўрсатиш керак. Бу уларни нафақат Россия, балки Хитойни ҳам ушлаб туриш сиёсатининг янги шаклини имзолашларига ундаш учун керак. Европаликларнинг Америкадан норозилик кайфиятини сусайтириш, Америкага қарши кайфиятни камайтириш зарур. Уларни Москва ва Пекиннинг якка ҳокимиятчилигига қарши курашга ўзлари билан судрашлари лозим.
Режа, очиғини айтамиз, бир нави – лекин ким айтди, анлантика элитасининг глобалчи қисмининг яхши ва ютуқли вариантлари бор? Йўқ, Ғарб инқирозда – аммо атлантчиларнинг Германия элитасига таъсир кўрсатиш имкониятлари ҳалигача улкан. Шу боис “Шимолий оқим-2” билан ўйинлар кузда Германияда янги коалация шакллангандан сўнг давом этади. Ўша вақтга келиб қуриб битказилган қувурга немис сиёсатчилари ёрдамида халал беришга уринишади. Лекин бу немис тарихидаги янги боб бўлади, унда немисларнинг ШО-2 ни ва ҳатто умуман Россия билан муносабатларни эмас, балки ўзининг шахсий ва умумевропа суверенитенини ҳимоя қилишига тўғри келади.