https://sputniknews.uz/20210425/putin-va-bayden-uchrashuvi-iyun-oyida-bolib-otishi-mumkin-18486153.html
Путин ва Байден учрашуви июнь ойида бўлиб ўтиши мумкин
Путин ва Байден учрашуви июнь ойида бўлиб ўтиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва АҚШ президентларининг учрашуви июнь ойида бўлиши эҳтимоли бор. 25.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-25T16:31+0500
2021-04-25T16:31+0500
2023-04-05T18:33+0500
дунёда
ақш
владимир путин
жо байден
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1b/15873659_0:0:2256:1269_1920x0_80_0_0_7953ca71be421110e833a80e2601a4bf.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг учрашуви июнь ойида бўлиб ўтиши мумкин, лекин бу кўп омилларга боғлиқ. Бу ҳақда Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаков "Россия-1" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.Ушаковнинг маълум қилишича, Америка томонидан етакчилар учрашувини ўтказиш тўғрисидаги ниятнинг сигналлари бор. Аммо, унинг сўзларига кўра, ҳозирча ишчи даражасида саммит муҳокама қилинмаяпти. У шу билан бирга Путин ва Байденнинг эҳтимолий учрашуви санаси “июнь деб айтишаётгани, ҳатто аниқ саналар борлигига” аниқлик киритди. Бироқ Россия президенти ёрдамчиси бу саналарни ошкор қилмади, гап июнь ҳақида бораётганини такрорлади, холос.Путин ва Байден 13 апрель куни телефон орқали мулоқот қилди. Оқ уй маълумотларига кўра, Байден “яқин ойларда учинчи мамлакатда” Россия-Америка саммитини ўтказиш ғоясини илгари сурган. Кейинроқ Америка етакчиси россиялик ҳамкасбига Европада ёз ойида учрашишни таклиф этганига ойдинлик киритди.
https://sputniknews.uz/20210414/bayden-putinga-uchrashishni-taklif-qildi-18320642.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1b/15873659_0:0:2256:1692_1920x0_80_0_0_ec508a680426c28c1091551147277590.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, владимир путин, жо байден, россия
дунёда, ақш, владимир путин, жо байден, россия
Путин ва Байден учрашуви июнь ойида бўлиб ўтиши мумкин
16:31 25.04.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Россия ва АҚШ президентларининг учрашуви июнь ойида бўлиши эҳтимоли бор.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг учрашуви июнь ойида бўлиб ўтиши мумкин, лекин бу кўп омилларга боғлиқ. Бу ҳақда Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаков "Россия-1" телеканалига берган
интервьюсида маълум қилди.
Ушаковнинг маълум қилишича, Америка томонидан етакчилар учрашувини ўтказиш тўғрисидаги ниятнинг сигналлари бор. Аммо, унинг сўзларига кўра, ҳозирча ишчи даражасида саммит муҳокама қилинмаяпти.
У шу билан бирга Путин ва Байденнинг эҳтимолий учрашуви санаси “июнь деб айтишаётгани, ҳатто аниқ саналар борлигига” аниқлик киритди. Бироқ Россия президенти ёрдамчиси бу саналарни ошкор қилмади, гап июнь ҳақида бораётганини такрорлади, холос.
Путин ва Байден 13 апрель куни телефон орқали мулоқот қилди. Оқ уй маълумотларига кўра, Байден “яқин ойларда учинчи мамлакатда” Россия-Америка саммитини ўтказиш ғоясини
илгари сурган. Кейинроқ Америка етакчиси россиялик ҳамкасбига Европада ёз ойида учрашишни таклиф этганига ойдинлик киритди.