Миллиардлаб еврони кўкка совуриш. Октябргача “Шимолий оқим-2”ни қуриб битказишадими

© Sputnik / Дмитрий Лельчук / Медиабанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2" в Германии
Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ирина Бадмаева. “Шимолий оқим-2” атрофидаги қизғин баҳслашув тинмаяпти. Давлат департаменти Европага санкциялар билан таҳдид этишда давом этмоқда. Ғарбда Россия ёқилғисига бўлган талабни англашсада, Германияда бўлиб ўтиши керак бўлган сайловлар лойиҳа истиқболига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Демак, ишни якунлашга шошмаслик даркор. Қизил тасма қачон кесилишини РИА Новости ўрганди.

Бундестаг сайловларига қадар улгурмоқ зарур

Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев газ қувури 26 сентябргача қуриб битказилишини маълум қилди. “Агар об-ҳаво яхши бўлса, тезроқ якунлаймиз”, - дея қўшимча қилди у. Юз километр жойга қувур ётқизиш қолган.
Сайловлардан сўнг Бундестагдаги кучли ўринларни яшиллар эгаллаши мумкин, улар эса, юмшоқ қилиб айтганда, бу лойиҳасини қўллаб-қувватлашмайди. 3 май куни Германиянинг табиатни муҳофаза қилиш ноҳукумат ташкилоти (NABU) Гамбург маъмурий судига даъво аризасини киритди. Экологлар “Шимолий оқим-2” Болтиқ денгизига зарар етказади деб ҳисоблашмоқда.
Крутой разворот: Германия угрожает США санкциями в ответ на попытку остановить Северный поток - 2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Германия “Шимолий оқим-2” қурилиши тарафдори – Меркель
Қолаверса, Россия қувурига ҳайрихоҳ Ангела Меркель тез орада канцлер лавозимини тарк этади. Ҳукумат тепасига ким келиши ноаён. Лойиҳага катта пул тикилган ахир.
“Ҳозир шу масала турибдики, ўн миллиард еврони кўкка совуришни истаймизми. Қарорни Европа қабул қилиши керак”, - дейди Сергей Нечаев.
ЕИда фикрлар аллақачон иккига бўлинган. Қувурлар Германия, Финляндия, Швеция ва Дания сув ҳудудлари орқали ўтади. Биринчи уч мамлакат қурилишга тезда розилик берди. Фақат Копенгаген қаршилик қилди, лекин натижа ён берди. Аммо Чехия, Польша, Венгрия, Словакия, Руминия, Хорватия қатъий қарши. Украина ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ҳеч ким транзитер мақомидан маҳрум бўлишни истамайди.
Сўз ўрнида, Варшава “Газпром” билан шартнома тугагандан кейин 2022 йилдан бошлаб Россия ёқилғисиз кун кўришга тайёрлигини билдирди. Поляклар Шимолий денгизда ётқизилаётган “Baltic Pipe”га умид қилишмоқда. Қолгани – америкаликлар европаликларга қуйиб беришга шай бўлган океан ортидаги суюлтирилган табиий газ.

Санкцияларга қарамасдан

ШО-2 нинг икки ипининг умумий қуввати – йилига 55 миллиард кубометр. Узунлиги – 1234 километр.
Қурилишни 2019 йил декабрида тўхтатиб қўйишган эди. Швейцариянинг “Allseas” қувур ётқизувчиси Америка санкциялар туфайли лойиҳадан чиқди. Бир йил ўтиб иш қайта тикланди. Бироқ Вашингтон ишнинг белига тепишда давом этмоқда.
АҚШнинг 2021 йилги мудофаа бюджети яна чекловларни кенгайтирди. Давлат департаменти Европа компанияларини қўрқитмоқда. Бу йил февралига келиб ШО-2 ни ЕИдан бўлган 18 иштирокчи тарк этди.
Аммо Европада энергетика хавфсизлиги учун лойиҳанинг муҳимлигини англашади. Кремл ҳам ҳамкорлар ШО-2 ни якунлаш ниятида изчил эканини таъкидламоқда.
Логотип проекта Северный поток - 2 на одной из труб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Ҳаммаси Москванинг “ўзини тутишига” боғлиқ: немислар “Шимолий оқим-2”ни тўхтатадими?
Германия ҳукумати буни бир неча маротаба тасдиқлаган, хусусан, 4 май куни ГФР ташқи ишлар вазири Хайко Маас Лондонда “Еттилик” ТИВ раҳбарлари йиғилишида. Гап шундаки, ГФР кўмир ва атом энергетикасидан воз кечмоқда. Қайта тикланадиган манбаларга безарар ўтиш учун мамлакатга кўпроқ газ даркор.
Бир неча кун ўтиб, 11 май куни, “Германия учун муқобил” партияси ҳамраиси Тино Крупалла эслатди: “Суверен давлат сифатида биз кўплаб мамлакатлар билан иш муносабатларини давом эттиришимиз шарт”. Ва дедики, газ қувури қурилиши якунланиши ҳам ГФр, ҳам Россия учун фойдали.
“АҚШ буни қанчалик хоҳлаганига қарамай бир зумлик сиёсий даъволар билан иқтисодий узоқ муддатли самарали ҳамкорликни бузиб бўлмайди. Шахсий ҳеч нарса йўқ, фақат бизнес”, - деб ҳисоблайди Максим Черняев, РУДН иқтисодий факультети доценти.
Лекин қизил тасмани сентябрь охирида кесишларига шубҳа қилиш учун жиддий сабаблар бор.
“Тўсиқлар нафақат юридик ва сиёсий – иш суръати юқори эмас. 19 апрелдан 10 майгача 3,1 километр ётқизишди. 1 апрелдан 19 апрелгача – 8,6. Бундан келиб чиқадики, 40 кунда – 11,7 километр, ёки ўртача кунига 0,3 км. Бунда 11 ой керак бўлади”, - дея фикр юритади TeleTrade ахборот таҳлилий маркази иқтисодчиси Марк Гойхман.
Судно-трубоукладчик Фортуна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2021
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар жорий этди
Аммо лойиҳани тўхтатиб бўлмасликни, афтидан, ҳатто унинг ашаддий душманлари англашган (жилла қурса тан беришган). Ҳеч бўлмаганда янги санкцияларга чап бериш учун фирма филиаллари орқали ҳаракат қилиш мумкин. Албатта, бу кўп вақтни талаб қилади, айтишади-ку, секин юрсанг, узоққа борасан.
Янгиликлар лентаси
0